АДВОКАТЛАРГА УСЛУБИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ

АДВОКАТЛАРГА УСЛУБИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Услубий маслаҳат кенгаши” ва “ADVOKAT MEDIA” МЧЖ нинг “ADVOKAT” журнали ва ADVOKAT PRESS” газетаси таҳрир кенгашлари ҳамкорлигида адвокатларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича жойларда адвокатлар билан очиқ мулоқот тарзда учрашувлар ўтказилиб, бу ҳақдаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда газета ва журнал саҳифаларида ёритилиб келинмоқда. Бу каби учрашувлар аввал ҳам хабар берганимиздек, Бухоро, Навоий Қашқадараё вилоятларида уюштирилиб, куни кеча Республикамизнинг чекка ўлкаларидан бири Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Услубий маслаҳат кенгаши” ва “ADVOKAT” журнали ва ADVOKAT PRESS” газетаси таҳрир ҳайъати раиси, юридик фанлар доктори адвокат Бахром Саломов ҳамда вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи Аҳмад Қаюмов, адвокатлик тузилмаларида фаолият юритаётган 113 нафар адвокатлар иштирок этдилар.

Адвокатлар билан бўлиб ўтган учрашувда Б.Саломов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилда қабул қилинган фармонлари ижроси, юртимизда олиб борилаётган қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ ва адвокатура соҳасидаги бугунги кундаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳамда адвокатлар томонидан берилган барча саволларга жавоб бериш билан биргаликда адвокатларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида чоп этилаётган услубий ва амалий қўлланмалар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Суҳбат давомида, Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аҳмад Қаюмов сўз олиб, ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилаётган ва лозим бўлган ишлар юзасидан ҳамда Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган юртимизда ижобий инфо муҳитни яратиш бўйича 2021 йил март-октябрь ойларига мўлжалланган Медиа-режа лойиҳасида кўрсатилган ишлар юзасидан адвокатлар билан биргаликда бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олди. Мулоқот қизиқарли ўтиб, унда ҳудудий бошқарманинг ходимлари ва фаолият юритаётган адвокатлардан Гулнора Сулаймонова, Абдулло Наимов, Худойберди Норалиев, Холназар Туранов, Шухрат Эшмўминов, Алишер Каримовлар жуда фаол иштирок этиб, мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

https://paruz.uz/post/advokatlarga-uslubiy-erdam-krsatish-masalalariga-baishlangan-uchrashuv

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page