АДВОКАТЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИДА ОНЛАЙН ТАРЗДА ЯКУНИЙ СИНОВ (СУҲБАТ) БЎЛИБ ЎТДИ

АДВОКАТЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИДА ОНЛАЙН ТАРЗДА ЯКУНИЙ СИНОВ (СУҲБАТ) БЎЛИБ ЎТДИ

 

Жорий йилнинг 14 июнь  куни Адвокатлар палатаси ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида адвокатларнинг навбатдаги масофавий шаклда ўз малакаларини ошириш бўйича якуний синов суҳбати бўлиб ўтди.

Имтиҳон олиш жараёнлари, касбий фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда малака ошириш курси ўқув дастурига асосан ўтилган мавзулар бўйича онлайн шаклда якуний синов (суҳбат) тарзда ўтказилди.

Бугунги якуний синов суҳбати тарзда ўтказилган имтиҳонда Республикамизда фаолият юритаётган бир гуруҳ адвокатлар иштирок этиб, суҳбат жараёнида тўпланган баллари юзасидан Комиссия таркибига кирган аъзолар, профессор-ўқитувчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, якуний синов суҳбатининг ўқув дастурига асосан ўтилган мавзулар юзасидан саволлар беришди.

Якуний синов суҳбати асосида ўтказилган имтиҳоннинг  комиссия аъзолари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, (раислик қилувчи). “Касбий кўникмаларни ривожлантириш” кафедраси катта ўқитувчиси, Шакуров Рафик Равильевич, ҳамда “Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси” профессори, катта ўқитувчиси, Шахноза Ганибаева комиссия аъзолари сифатида иштирок этдилар. Мавзу юзасидан  берилган саволларга қониқарли жавоб берган адвокатларга сертификат топширилди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

 


Report Page