АДВОКАТЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИДА ОНЛАЙН ТАРЗДА ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛМОҚДА

АДВОКАТЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИДА ОНЛАЙН ТАРЗДА ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛМОҚДА


2021 йилнинг 25 март куни Адвокатлар палатаси ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида адвокатларнинг навбатдаги масофавий шаклда ўз малакаларини ошириш бўйича имтиҳон ўтказилмоқда.

Имтиҳон олиш жараёнлари, юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан махсус ўқув дастурлари асосида бўлиб ўтмоқда.

Малакасини ошириш бўйича топширилган навбатдаги имтиҳонда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган бир гуруҳ адвокатлар иштирок этиб, жами 17 нафар адвокат бугунги онлайн тарзда олиб борилаётган имтиҳонга иштирок этишмоқда. Берилган саволларга қониқарли жавоб берган адвокатларга сертификат топширилади.

Имтиҳонни олиш жараёнида Комиссия аъзолари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров, (раислик қилувчи).

Марказ директорининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси, Аброржон Отажонов, “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири, комиссия аъзоси, Шухрат Рахманов, “Касбий кўникмаларни ривожлантириш” кафедраси ўқитувчиси, комиссия аъзоси, Восид Усмоновлар олиб бормоқдалар.

https://paruz.uz/post/advokatlar-uchun-navbatdagi-masofaviy-talim-platformasida-onlayn-tarzda-imtion-tkazilmoda

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page