АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ҲАМДА НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ҲАМДА НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ


Бугун, 24март куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг биносида, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандумни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси номидан – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси номидан - Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров томонидан имзоланди.

Ушбу Меморандум имзоланишининг асосий мақсади ва вазифалари қўйидагилардан иборат бўлади;

- нотариуслар ва адвокатларни ҳуқуқий билимларини оширишда биргаликда ўқув семинарлари ва конференциялар ташкил этиш;

- амалиётдаги муаммоларни таҳлил ва тадқиқ этишда ҳамкорликни амалга ошириб бориш;

- қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

-томонларнинг ютуқларини акс эттирувчи статистик ва бошқа материаллар билан ўзаро алмашиш;

- конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

- мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли

ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда устувор йўналишларни мунтазам кўриб чиқилиши ва зарур бўлса, қўшимчалар ёки янги йўналишлар киритилиши назарда тутилиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш соҳасида ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида, томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида қонун устуворлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, нотариуслар ҳамда адвокатларни ҳуқуқий билимларини, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда қонун устуворлигини таъминлашда кўмаклашиш, адвокатура соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида, Адвокатлар палатаси Раиси томонларни Адвокатлар палатаси биносида жойлашган амалий машғулотлар ва сайёр суд мажлисларини ўтказиш учун хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган суд зали ва барча замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган компьютер хонаси билан таништириб чиқди.

Бу хоналарда масофадан таълим олиш ўқув машғулотларини ўтказиш, адвокатларимиз амалиётда оммавий нутқ, таклиф, танқидий фикрлаш ва суд ишида ишончли далиллар яратиш, ўзларида муҳим амалий кўникмаларни ривожлантириш каби имкониятига эга бўладилар. Учрашув сўнггида, томонлар соҳага оид бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишиб олдилар.

https://paruz.uz/post/advokatlar-palatasi-amda-notarial-palatasi-rtasida-zaro-amkorlik-trisidagi-memorandum-imzolandi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page