АДВОКАТЛАР ИШТИРОКИДАГИ “АДЛИЯ САЙЛИ” ЖОЙЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

АДВОКАТЛАР ИШТИРОКИДАГИ “АДЛИЯ САЙЛИ” ЖОЙЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА


2021 йилнинг март ойида Адлия вазирлиги ташаббускорлиги билан Республикамиз миқёсида Президентимизнинг "Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остида жойларда вилоят ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси, нотариат идоралар, ИИВ, ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида “Адлия сайли” бўлиб ўтмоқда.

Унда Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқарма вакиллари ҳамда адвокатлик тузилмаларида фаолият юритаётган адвокатлар иштирок этиб, фуқароларга ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида, бепул ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериб, миграция, аҳолини иш билан таъминлаш, иш ҳақи ундириш, ногиронликни белгилаш, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, алимент ундириш, тартиблари ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар юзасидан маслаҳатлар ва йўналишларни белгилаб бермоқдалар.

Фуқароларнинг муаммо ва камчиликлари юзасидан ҳамда турли масалалардаги мурожаатлари жойида эшитилиб, ижросини таъминлашга киришилмоқда.

Жумладан, худди шундай ўтказилган тадбирлардан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти, Хоразм, Сурхондарё, Наманган, Андижон вилояти ҳудудий бошқармалари билан биргаликда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кунда бундай тадбирлар Республикамизнинг чекка чекка ўлкаларида ҳам давом этмоқда.

https://paruz.uz/post/advokatlar-ishtirokidagi-adliya-sayli-zhoylarda-davom-etmoda

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page