БУХОРОДА АДВОКАТЛАР ДОИРАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНИБ ОЛИНДИ

БУХОРОДА АДВОКАТЛАР ДОИРАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНИБ ОЛИНДИ


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зебинисо Мухаммедованинг адвокатлик тузилмаларидаги “Очиқ мулоқот” тарзидаги учрашувлари давом этмоқда.

Навбатдаги учрашув 2021 йилнинг 4 май куни жорий йилнинг биринчи чорагида адвокат мақомига эга бўлишга талабгор сифатида малака имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, адвокат мақомига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси тизимида фаолият юритаётган адвокатлар сафига қўшилган “Advokat” адвокатлик фирмаси адвокати Бибиражаб Авезовна Мухаммедова, “Adolat mezoni” адвокатлик фирмаси адвокати Жобир Файзуллоевич Эгамов, “Truth is power” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Мансур Сохибжонович Мирзаев, “Atoev Azamat Ashurovich” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Атоев Азамат Ашурович, “Huquqiy Himoya Dargohi” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Мустафоев Мавлон Каримович, “Qorako’l advokati” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Хусенов Ғайрат Нуриддинович, “Yurist-ekspert” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Тўхтаев Умрзоқ Дилмуродович, “The best generation” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Ёғмиров Набижон Итолмасович ва “Boboqulov Jaxon” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат Бобоқулов Бекзод Ризоқуловичлар билан бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи юқорида қайд этилган адвокатлик фирмаларига шерик адвокат сифатида ишга қабул қилиниб, шунингдек, янги адвокатлик бюролари таъсис этиб, адвокатлик фаолиятини юритишни бошлаган адвокатлар билан суҳбатлашиб, уларнинг касбий фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, адвокатлик бюролари таъсис этилганидан сўнг амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар ва чора тадбирлар борасида ўзаро фикр алмашилди.

Хусусан, адвокатлик бюроларининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, тузилмаси, штатлари, вазифалари, маблағларни сарфлаш тартиби, кириш ва аъзолик бадалларининг тўланиш тартиби ҳамда уларнинг фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар, шу каби адвокатларнинг ўзаро муносабатлари, адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари органлари, шунингдек малака комиссиялари билан ўзаро муносабатларига оид масалалар муҳокама қилинди. Адвокатлик фаолиятини юритиш жараёнида юзага келадиган муаммо ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш ҳамда келажакдаги режалар хусусида келишиб олинди.

https://paruz.uz/post/advokatlar-doirasida-istibolli-rezhalar-belgilanib-olindi


Report Page