“ADVOKAT PRESS” НАШРИ ОБУНАСИ БОШЛАНДИ!

“ADVOKAT PRESS” НАШРИ ОБУНАСИ БОШЛАНДИ!


Обуначиларга доимий равишда бепул услубий қўланмалар қўшиб берилади!

Соҳа жонкуяри бўлган фаол адвокатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, соҳага ва адвокатлар ҳаётига доир янгиликларни ўз вақтида чоп этиб боришни ташкил этиш мақсадида таъсис этилган “ADVOKAT PRESS” рўзномасининг дастлабки иккита сони адвокатларга бепул етказиб берилганидан хабарингиз бор. Шунингдек, бу нашр ҳуқуқ соҳасига алоқадор барча идоралар ва ўқув муассаларига ҳам юборилди. Энг муҳими, мазкур нашр ҳақида шу пайтга қадар фақат илиқ фикрлар эшитдик. Бу эса таҳририятга нашрнинг келгусида узлуксиз чоп этиб борилишини таъминлаш масъулиятини юкламоқда.  

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, нашрни ўз харажатини ўзи кўтарадиган даражага олиб чиқиш учун обуна жорий этишга қарор қилдик (Аввалги иккита сон “Advokat” ойномаси маблағи ҳисобидан чоп этилган эди). Нашр обунасини қўллаб-қувватлаган адвокатларни рағбатлантириш мақсадида эса “ADVOKAT PRESS” обуначиларига “Адвокатлар учун услубий қўлланма” рукнида китоблар тайёрлаб, рўзнома сонлари билан биргаликда бепул тарқатиш ҳам кўзда тутилмоқда. Ушбу услубий қўлланмаларда адвокатлик фаолияти учун муҳим бўлган маълумотлар чоп этиб борилади.

Жумладан, рўзномамизнинг 3-сони билан бирга тарқатиш учун тайёрланган қўлланмада қуйидагилар жамланган:

— Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ЖИБ судлов ҳайъати томонидан 2020 йилда назорат тартибда кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти ҳисоботи;

— Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;

— Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;

— экспертизалар турлари ва уларнинг нархлари;

— Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Респуликаси Солиқ қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари манзиллари, телефон рақамлари, раҳбарларининг қабул кунларига доир маълумотлар.

Кейинги режалаштирилаётган услубий қўлланмалар учун ҳам шу каби адвокатлик фаолияти учун жуда муҳим бўлган маълумотлар жамланмоқда.



Report Page