АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ИНСОН РЕСУРСЛАРИ БОШҚАРМАСИНИНГ ИШЧИ ГУРУҲИ САМАРҚАНДДА

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ИНСОН РЕСУРСЛАРИ БОШҚАРМАСИНИНГ ИШЧИ ГУРУҲИ САМАРҚАНДДА

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси


Шу кунларда Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармасининг Ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг иш фаолияти билан танишмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 8-10 август кунлари ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлади. Ўтган икки кун мобайнида вакиллар Самарқанд вилоятидаги барча туман (шаҳар)ларда бўлиб, адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари билан мулоқотда бўлишди. Уларнинг иш фаолияти, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги, ходимлар учун яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар кўлами, уларни қизиқтирган ва қийнаб келаётган масалалар, иш жараёнида дуч келаётган муаммоли вазиятларни жойига чиққан ҳолда яқиндан ўрганишди.

 

Шунингдек, ўзаро суҳбатлар жараёнида ходимларга касбий одоб-ахлоқ ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатни янада мустаҳкамлаш бўйича  профилактик тушунтиришлар берилди. Уларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутилди.

 

—  Қуйи буғинда меҳнат қилаётган ходимларнинг иш фаолиятига бўлган бундай эътибор ҳар бир ходимнинг ишчанлик қобилиятини, улардаги масъулият ҳиссини янада оширади, — дейди Тойлоқ туман ФҲДЁ бўлими мудираси С.Садриддинзода. — Биламизки, адлия органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим буғин ҳисобланади. Ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳар бир туманларга келиб, биз билан мулоқотда бўлишлари эса ушбу жараёнда кўрсатилаётган хизматларнинг сифатига ижобий таъсир қилади. Ўзаро суҳбатлар давомида биз билан очиқ мулоқот қилинмоқда. Бизни қизиқтирган, қийнаётган масалаларни ўрганишди, тўпланиб қолган саволларимизга жавоб берилди.

 

        Ишчи гуруҳ ходимлар билан мулоқот давомида уларнинг жамоавий бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, соҳага оид таклиф ва ташаббусларига ҳам эътибор қаратишмоқда.

 

Ишчи гуруҳнинг Самарқанддаги ўрганишлари давом этмоқда. Бугун улар Иштихон, Қўшработ, Нуробод ва Самарқанд туманларида бўлишади.

 

Report Page