АДЛИЯ: УРГУТЛИК ЎҚУВЧИ 16 ЙИЛДАН СЎНГ РАСМАН ҲУЖЖАТЛИ БЎЛДИ 

АДЛИЯ: УРГУТЛИК ЎҚУВЧИ 16 ЙИЛДАН СЎНГ РАСМАН ҲУЖЖАТЛИ БЎЛДИ 

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси



Ургут туман адлия бўлимига “Мазортепа” МФЙда яшовчи фуқаро Л.Жабборова 2006 йилда туғилган фарзандининг ҳозирги кунга қадар туғилганлиги қайд этилмаганлигини ва боланинг туғилганлик хақида гувоҳномаси йўқлигини билдириб, унга туғилганлик хақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

  

Л.Жабборованинг мурожаатини ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам унинг 2006 йилда туғилган ўғли номида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ФҲДЁ органларида мавжуд эмаслиги маълум бўлди.  


Адлия бўлимининг саъи-ҳаракатлари билан Л.Жабборованинг 2006 йилда туғилган фарзанди А.Мўминовнинг туғилганлиги Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилиб, туғилганлик хақидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. 


Натижада фуқаро расман туғилганлик ҳақидаги ҳужжатга эга бўлди.

Report Page