АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ВА БМТ БОШ АССАМБЛEЯСИ 75-СEССИЯСИ РАИСИ ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ҚУТҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ВА БМТ БОШ АССАМБЛEЯСИ 75-СEССИЯСИ РАИСИ ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ҚУТҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР


2021 йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашилди.

Хусусан, томонлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюциясини бир овоздан қабул қилинганини мамнуният билан қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан,

Шуни таъкидлаш жоизки, Волкан Бозкир Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги қайд этди.

Report Page