АББОС  20ТА УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАСИ

АББОС  20ТА УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАСИ


Учқудуқ туманидаги 20-мактабнинг битирувчиси бўлган Аббос Эргашов мактаб имтиҳонларини тугатмасидан  дунёнинг энг нуфузли ТОП-300 талигига кирувчи 20дан ортиқ Америка университетларига ҳужжат топшириб, ижобий жавоб олди.

Маълумки хориждаги университетлар биринчи навбатда халқаро талабаларнинг баҳоларига, IELTS сертификати, SAT сертификати баллари, лицей ёки мактабдаги баҳоларига жуда катта эътибор қаратади. 

  9-синфлигиданоқ инглиз тили ва математика фани бўйича чуқур тайёрланган Аббос Эргашов мактабни аъло баҳолар билан тушгатиш баробарида,  SAT халқаро имтиҳонидан 1410 балл ( математика-760, инглиз тили- 650) ни қўлга киритди. Бу баллар эса ўша мамлакат ёшлари ҳам тўплаши анчайин қийин бўлган балл ҳисобланади. 

 - Мен бундай ютуқларга авалло ўз билимим қолаверса ўқитувчиларимнинг меҳнати билан эришдим. Ўтган йили Амераканинг Temple университетига грант асосида ўқишга кирган акам Нурбекка ҳавас қилиб, ўзим ҳам у таълим олаётган университетга ҳужжат топшириб бу даргоҳнинг 40.000 минг долларлик  грантини қўлга киритдим. Бироқ мен кўпроқ  дунёнинг энг нуфузли университетлари орасида 54-ўринда турувчи Пенсильвания штатидаги университетда ўқишни давом эттириш ниятидаман. Ва Ўзбекистонингёшлари учун яратаётган имкониятларни яна бир –бора дунёга кўз-кўз қиламан-дейди Аббос Эргашов.

Report Page