А. БУРГАНОВНИНГ БИЛДИРИШИГА ОИД

А. БУРГАНОВНИНГ БИЛДИРИШИГА ОИД

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

2020 йил 16 июль куни Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Айрат Бургановнинг саҳифасида эълон қилинган билдириш юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2016 йил 8 июндаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи Р. Низамиев (унинг ишончли вакили А. Бурганов) нинг меҳнат шароити оғир ва зарарли вазифаларда ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, аризачи Р. Низамиевни Фарғона механика заводида 1976 йил 22 июлдан 2012 йил 16 апрелга қадар меҳнат шароити оғир ва зарарли касбларда ишлаганлик факти белгиланган.

 Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2016 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи Р. Низамиевнинг манфаатдор шахс бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлимига нисбатан имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиш ҳақидаги қарорини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлимининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилган.

 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими зиммасига аризачи Р. Низамиевга бўлимга ариза билан мурожаат қилган кундан бошлаб ёшга доир имтиёзли пенсия тайинлаш ва тўлаш мажбурияти юклатилган.

 Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Фарғона шаҳар прокурорининг фуқаро Р. Низамиевнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлимига нисбатан пенсия тайинланиб, тўланиш лозим бўлган пул маблағини ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган.

 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлимидан манфаатдор шахс Р. Низамиевнинг фойдасига 2015 йил 13 октябрдан 2016 йил 10 июлга қадар бўлган ўтган давр учун жами 21 778 200 сўм пул маблағи ундириш белгиланган.

 Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ижроси тўлиқ таъминланиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан манфаатдор шахс Р. Низамиевга 21 778 200 сўм пул маблағи тўлаб берилган.

 Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2020 йил 20 мартдаги ажримига асосан аризачи - А. Бурганов ва аризачи - Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан берилган суднинг 2019 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриш ҳақидаги аризалари қаноатлантиришдан рад этилган.

 Барча суд жараёнларида фуқаро Р. Низамиевнинг ишончли вакили сифатида Фарғона шаҳар, Шифокорлар кўчаси 16-уй 24-хонадонда яшовчи, 1954 йил 24 мартда туғилган фуқаро А. Бурганов иштирок этиб келган.

 Суднинг юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлари қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган.

  

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати 

 



Report Page