Аҳолининг бандлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларининг ижродаги ҳолати қандай?

Аҳолининг бандлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларининг ижродаги ҳолати қандай?

   Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун, 22 сентябрь куни Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати платформасида аҳолининг бандлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижродаги ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар, экспертлар, ҳуқуқшунослар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Жамоатчилик эшитувида Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, вазифа ва топшириқларнинг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 та Фармони, 9 та қарори, шунингдек, улар асосида қабул қилинган Ҳукуматнинг 3 та қарорлари ижроси аҳволи ўрганилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган 540 та (1 та қонун, 97 та Фармон, 279 та қарор, 10 та фармойиш ва 153 та баён) ҳужжатлардаги 2 446 та назоратга олинган бандларнинг 2 120 таси (86,6%) бажарилган, шу жумладан, 306 та (12,5%) топшириқлар муддатидан кеч бажарилган, 324 та топшириқ ижро жараёнида (13,2%), 3 та топшириқнинг ижро муддати ўтган.

Ўрганиш давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари

ва соҳада сақланиб қолаётган муаммоларни бартараф этиш

бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходимларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Шунингдек, жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига ушбу вазирлик мутасадди раҳбарлари томонидан жавоблар берилди.

Келгусида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклатилган топшириқларнинг ижросини самарали таъминлаш, белгиланган мақсадларга эришишнинг барча чораларини кўриш бўйича устувор вазифалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик билан фаол мулоқот олиб бориш масалалари белгилаб олинди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонида “Юксалиш” умуммиллий миллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази майдонларида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фаол фуқароларни ижтимоий шериклик асосида жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиш белгиланган.

   Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Report Page