Аҳолини уй-жой билан таъминлашда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг асосий тамойиллари

Аҳолини уй-жой билан таъминлашда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг асосий тамойиллари

MoliyaPress

Жорий йилнинг 24 феврал куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида бозор механизмлари асосида ипотека кредитлашни такомиллаштиришнинг янги механизмларини жорий этишни муҳокама қилиш учун қурилиш ташкилотлари, тадбиркорлар, тижорат банк вакиллари билан очиқ учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ботир Ходжаев - Иқтисодиёт ва саноат вазири, Тимур Ишметов-Молия вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг бошқа мутасаддилари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрда

ПФ-5886-сон “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилади.

Унга мувофиқ:

- Уй-жойнинг майдони ва нарҳига чеклов ўрнатилмайди.

- Аҳоли бирламчи бозорда (янги қурилган) уй-жойни мустақил танлайди (жойлашган жойи ва майдонидан қатъий назар).

- Тадбиркорлик субъектлари уй-жойлар лойиҳаларини буюртмачи аралашувисиз ўзлари мустақил равишда тайёрлайдилар.

- Уй-жойлар қурилишини ўз маблағлари ва бозор тамойилларига асосланган банк кредити ҳисобидан амалга оширадилар.

- Ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорини аниқлаш мақсадида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги ҳар йили квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини белгилайди.

- Ипотека кредитининг энг юқори миқдори белгиланади (уй-жойларнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб).

- Квартира қийматининг уй-жой ҳисобланган қийматидан ошган ва кредит билан қопланмаган қисми қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

- Ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади.

- Ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради (ресурлар миқдорига чекловлар йўқ).

- Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайган тақдирда ипотека кредитлари ва Молия вазирлиги ресурслари фоиз ставкалари пасаяди, кўтарилганда ўзгармасдан қолади.

Тадбиркорлик субъектларига ўз маблағлари (банк кредитлари) ҳисобидан қурилган бирламчи бозордаги квартираларини аҳолига ипотека кредитлари орқали сотиш имконияти берилади ва бунинг учун банкларга узоқ муддатли кредит ресурслари ажратилади.


Report Page