Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 851 миллион 458 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 851 миллион 458 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда«Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

Маълумки, 2018 йил 16 апрелда юртбошимизнинг ташаббуслари билан Вақф фонди ташкил этилганда, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун турли хайрия лойиҳаларини амалга ошириш фонднинг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланган эди.

Сув чиқариш улкан ажрга сабаб бўлувчи амал бўлиб, халқимиз асрлар давомида шу каби ишларни ҳашар ва хайрия йўли билан амалга ошириб келган. Мазкур савобли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан “ВАҚФ СУВЛАРИ” лойиҳаси жорий этилди ва ўтган давр мобайнида саховатпеша ҳомийлар билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги, олис қишлоқ ва овулларида тоза ичимлик сувига муҳтож бўлган ҳамюртларимиз учун артезиан қудуқлари қазиб чиқариш ҳамда минорали сув иншоотлари барпо этиш ишларини амалга ошириб келмоқда.                             

Жумладан: 

–        2019-йилда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги “Боғи Обод”, “Себзор” ва “Эҳтиром” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 8 минг нафарга яқин аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бир километр масофадан ичимлик суви тармоғи тортиб келиниб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган бўлса;

–       Шу йили Самарқанд вилояти Нуробод тумани "Оқсой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ҳам аҳоли учун хайрия сифатида 2 км масофадан тоза ичимлик суви келтирилган.

–       2020-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг 10 та туманидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда жами 100 та;

–       2021-2022 йилларда эса Фарғона вилоятида 1 та  ва Қашқадарё вилоятининг Косон, Қамаши ва Ғузор туманларида 5 та артезиан қудуқлари ва минорали сув иншоотлари бунёд этилиб маҳаллий аҳоли учун хайрия сифатида тақдим этилди. 

Ушбу хайрия ишлари учун фонд маблағларидан 566 миллион 458 минг сўм, ҳомийлар ҳисобидан эса 285 миллион сўм, жами 851 миллион 458 минг сўм маблағ сарфланди.

Айни дамда “ВАҚФ СУВЛАРИ” лойиҳаси доирасида ҳомийлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка овуллари ҳамда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги сув танқис бўлган ҳудудларида тоза ичимлик суви артезиан қудуқларини қидириш ва қазиш ишлари қизғин давом этмоқда.  


Report Page