Аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида махсус ахборот портали ва экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишга туширилди

Аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида махсус ахборот портали ва экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишга туширилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори ўринбосари Учқун Узоқов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экпертизаси маркази томонидан ўтган давр ичида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида қуйида ахборот берилади. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 6256-сон Президент Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур Фармон билан 2021-2025 йиллар давомида 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланди. Бугунги кунда, улардан Суд-солиқ ва Озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизаларининг услубий асослари яратилиб, суд-экспертлик амалиётига жорий этилди. Ушбу янги экспертиза турларини жорий этиш орқали нафақат ҳуқуқни мухофаза қиливчи органлар ва судлар, балки хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларга солиқ ва озиқ овқат маҳсулотари нарҳ-навоси билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан малакали суд экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари олиш имконияти яратилди.

Шунингдек, Мазкур Фармон ижроси юзасидан 2021 йилнинг 22 ноябрдаги 704-сонли ҳукумат қарорига кўра, республикамиз тарихида илк маротаба Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.

Институт ташкил этилиши орқали соҳада замонавий илмий ёндашувларни қўллаш, суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш ишларнинг самарадорлиги оширилади.

Бундан ташқари жорий йилнинг 22 ноябрь кунидаги Вазирлар Маҳкамасининг 706-сонли қарорига асосан суд-экспертиза соҳасида дуал таълим принципи бўйича суд эксперт кадрларни қайта тайёрлаш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари,суд ходимлари ва адвокатлар учун ашёвий далилларни олиш, суд экспертизасини тайинлаш ва унинг имкониятларини ёритишга бағишланган электрон амалий Қўлланма яратилди.

Шунингдек, суд-экспертиза фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларига асосланган “Суд экспертизалари ҳисобли тизими” ва “Электрон таълим платформаси” ахборот тизимлари жорий этилиб, аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида “https://sudexpert.uz/” ахборот портали, экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури фаолиятга татбиқ этилди.

Шу билан бирга, 51 та суд экспертизаси турларини ўз ичига олган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхатига мувофиқ Марказ томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида  тадқиқотлар ўтказилиб, мутахассис фикрлари берилмоқда.

Бундан ташқари, Президентимиз Фармонига асосан қабул қилинган Ҳукуматимизнинг 2022 йил 10 январдаги 11-сон қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 июль кунидан Марказнинг Самарқанд вилояти бўлимининг янги ихтисослаштирилган биносида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари фаолияти йўлга қўйилиб, дастлабки экспертиза ДНК хулосалари расмийлаштирилди. Бу эса жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратади

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 мартдаги буйруғи билан Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби белгиланди. Бу эса мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни ошкор бўлмаслигини таъминлаган ҳолда, яъни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотлар ўтказилишини таъминлашга имкон яратади.

Халқаро ҳамкорлик соҳасида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Туркия ва Козогистон Республикалари адлия вазирликлари ўртасида суд-экспертлик соҳасидаги хамкомкорликни ўрнатишга қаратилган меморандумлар имзоланди.

Report Page