Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди

Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳимояси, бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида улар фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузиш  билан  боғлиқ  181 та  жиноятга  чек  қўйилди.

Ўрганишларда солиқларни тўламаганлиги аниқланган 161 та субъектга нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан уларга солиқларни ихтиёрий тўлаш бўйича хабарномалар бериш орқали тўланмаган солиқларни давлат бюджетига ундирилиши  таъминланди.

Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан яширинча шуғулланган 103 нафар шахсга сўнгги йилларда тадбиркорлик учун яратилган янги имкониятлар ҳамда имтиёзларни тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали  уларнинг  фаолиятига  қонуний  тус  берилди.

Умуман олганда, жами 1 515 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий

ва амалий ёрдам кўрсатилиб, натижада  3 157 та  янги  иш  ўринлари  яратилди.

Рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи хуфиёна иқтисодиёт шаклланишининг турли схема ва каналларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбирларда инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд  бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.

Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига  сотилишининг олди  олинди.

Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тадбирлари кучайтирилиб, фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Афсуски, тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида қонунчиликда яратилаётган кенг имкониятларнинг қадрига етмасдан, улардан ноқонуний равишда бойлик орттириш, нотўғри ва ғараз мақсадларда фойдаланишга уринаётганлар ҳам учрамоқда.

Бу каби субъектлар билан доимий профилактик тадбирлар ўтказилиб, манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан, ўз хатосини бартараф этмаган, солиқ солинадиган базани яшириш, камайтириб кўрсатиш ва солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш орқали ноҳалол рақобатни вужудга келтириш ҳаракатини давом эттирган субъектларга 3,3 трлн сўм солиқлар қўшимча ҳисобланиб, уларнинг 521,5 млрд сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

Жиноятларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида 38,3 мингта, шундан тадбиркорларнинг ҳимояси ҳамда коррупцияга қарши курашишга оид қарийб 19,3 мингта тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли дастурхонини сифатли сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 263 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ҳудудлараро интервенция қилиниши   таъминланди.

Интервенцияни қулай тартибда амалга ошириш мақсадида ҳудудий бошқармалар ўртасида тезкор маълумот алмашинуви ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда транспорт воситаларининг тўсқинликсиз  ҳаракати  йўлга  қўйилди.

Ҳар бир деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо расталари ташкил қилиниб, маҳсулотлар аҳолига ҳамёнбоп нархларда сотилиши таъминланмоқда.

Умуман олганда, Департамент органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш орқали иш ўринларини яратиш, иқтисодий жиноятларни олдини олишга қаратилган ишлар тизимлилик асосида давом эттириб борилади.



Report Page