Аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
https://t.me/aoka_uzСавол: Мен ўз фермер хўжалигимда етиштирилган уруғлик картошкани бошқа фермер хўжалигига сотмоқчи эдим, Агроинспекция ходимлари ушбу уруғлик картошкани сотишим мумкин эмаслигини ҳамда агар уруғликни реализация қиладиган бўлсам Маъмурий жавобгарликка тортилишим ҳақида огоҳлантириш берди, шу тўғрими?
Жавоб: Агар фермер хўжалиги ер майдонида картошканинг юқори авлодли уруғлигини мувофиқлик сертификати асосида экиб, уруғлик етиштириш талаби бўйича агротехника тадбирларини ўтказиб, белгиланган тартибда тегишли туман апробаторлари томонидан апробация кўригини ўтказилиб уруғлик картошка яроқли деб топган бўлсагина уни уруғлик сифатида реализация қилиш мумкин бўлади. Акс ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1042-2-қисми билан жавобгарликка тортилишга асос бўлши мумкин.
(Асос: 2019 йил 16 февралдаги Уруғчилик тўғрисидаги 521-сонли Қонунининг 26-моддаси, ВМнинг 2021 йил 15 мартдаги 135-сонли қарори)
Савол: Республикамизда картошка уруғликлари кўп миқдорда импорт қилинмоқда, хориждан олиб келинаётган уруғликларни ўрнини босадиган юқори авлодли уруғликларни ўзимизнинг шароитда етиштиришнинг имкони йўқми, бўлса бугунги кунда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан Республиканинг 23 та туманида картошканинг юқори авлодли супер элита ва элита уруғликларини етиштириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган.
Қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ўзагроинспекция” томонидан доимий назорат қилиб борилиши натижасида 2021 йилда 3 минг гектар майдонларда жорий йил ҳосили етиштириш учун уруғлик картошкалар экилиб, бугунги кунда экилган майдонларда апробация ишлари назорат қилиб борилмоқда.
Бунинг натижасида, ушбу картошка экилган майдонлардан 39,4 минг тонна юқори авлодли уруғлик картошка жамғариш режалаштирилган.
Савол: Мен ҳар йили фермер хўжалигимда ғалладан бўшаган майдонларга 20-25 гектар такрорий экин сифатида картошка экаман. Мен уруғликни хорижий давлатлардан ўзим олиб келмоқчиман, олиб келишимда нималарга эътибор қилишим талаб этилади
Жавоб: Хориждан картошка уруғлигини олиб келишдан олдин, фермер ўзи танлаган давлатдан олиб келинадиган картошка уруғлигининг навини Ўзбекистонда экишга рухсат бериладиган давлат реестрига киртилган-киритлмаганлигини ўрганиши керак. Кейингина уруғликка яроқлилиги ва Ўзбекистонда таъқиқланган карантин объектларининг йўқлиги бўйича сертификати мавжуд бўлсагина уруғликни импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Савол: Мен ўзимнинг фермер хўжалигимда янгидан интенсив усулда мевали боғ барпо этмоқчиман, ушбу майдонда экиладиган кўчатларга давлат томонидан субъсидия ажратиладими?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сонли қарорига кўра, маҳаллий шароитда юртимиздаги кўчат етиштирувчи хўжалик субъектларининг In-vitro лабораторияларида етиштирилган кўчатлардан ҳарид қилингандагина давлат томонидан субцидия ажратиш белгилаб берилган. Лекин хориждан келтирилган уруғликларга субъсидия ажратилиши кўзда тутилмаган.