Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурлари асосида олиб борилаётган ишлар
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialМамалакатимиз аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа обеъктларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистсон Республикаси Президенти томонидан 2021-2030 йиллар давомида 130 минг км паст кучланишли электр тармоқларини ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш жамиятнинг устувор вазифаси этиб белгилаб берилди.
Мазкур белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан жорий йилда ҳудудларда паст ва ўрта кучланишли 15 минг км электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингта трансформатор пунктларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари “Маҳаллабай” шакллантирилди.
Бунинг натижасида Республика ҳудудларида
5 377 та маҳаллаларда 2 млндан ортиқ аҳоли ва
13 минга яқин улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланишига эришилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, тармоқларни модернизация қилиш ишлари янги тизим асосида амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 696 км электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пунктлари ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича
270 км электр узатиш тармоғи ва 92 та трансформатор пунктларини янгилаш ва таъмирлаш;
Шунингдек, Республиканинг “Оғир” ва “Ўта оғир” ҳудудларида 2 654 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 701 та трансформатор пунктларини яхшилаш;
Шу билан бир қаторда , Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 10 379 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 2 799 та трансформатор пунктларида реконструкция ва янгилаш ишлари белгилаб олинди.
Ушбу ишлар учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва жамият тизим таркибидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш мақсадида хар бир корхона учун махсус лицензиялар олиниб, лойиҳа гуруҳлари ҳамда қурилиш бригадалари ташкил этилган.
Бундан ташқари ушбу ишларни жадаллаштириш мақсадида бугунги кунда 12 та темир-бетон таянчлари ҳамда 13 та траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари йўлга қўйилди.
Бу чора-тадбирларни амалга ошириш хисобига ажратилган маблағларни жорий йилда иқтисод қилинишига ҳамда ҳудудларда мавжуд ёғоч таянчларни темир-бетон таянчларга алмаштирилишига эришилади.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун
605 та махсус техникалар, 14 та лойиҳа гурухлари
ва 171 та махсус қурилиш-монтаж бригадалари жалб қилинган.
Бугунги кунда Республика ҳудудларида паст кучланишли 3 637 км электр узатиш тармоқлари ҳамда
1 619 дона трансформатор пунктлари янгиланди ва реконструкция қилинди.
Жумладан:
“Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 606 км электр узатиш тармоқлари ва 463 та трансформатор пунктлари ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича 270 км электр узатиш тармоқлари ва 91 та трансформатор пунктлари янгиланди.
Шу билан бир қаторда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунга қадар 5200 км электр узатиш тармоқлари ва 1800 дан ортиқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.
Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жоизки, иқтисодиётнинг ва аҳоли турмуш шароитини жадал ўсиб бориши хисобига истеъмолчиларга қўшимча қувват яратиш мақсадида
35-110 кВ мавжуд подстанцияларида 20 дан ортиқ куч трансформаторларини катта қувватлисига алмаштириш натижасида 450 МВт қўшимча қувват яратилди.