Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражаси рейтинги шакллантирилади
https://t.me/aoka_uzБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақамли технологиялар соҳасида назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Эрмат Аширбаев маълум қилди.
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ёки “Ўзкомназорат” инспекциясининг асосий фаолияти алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, соҳа ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга қаратиб келинмоқда.
“Ўзкомназорат” инспекциясига юклатилган вазифалар ва топшириқлар доирасида 2023 йилнинг 9 ойлиги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 9 574 та назорат тадбирлари ташкил этилган, хусусан 897 та объектларда ўрганиш ва
8 677 та мониторинг тадбирлари ўтказилган.
Шу билан бирга, 47 та текшириш ва 84 та ўрганишларда мутахассис сифатида иштирок этилган.
Назорат тадбирлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2022 йилда
5 537 та), 42,0 фоизга ортган.
Назорат тадбирларида аниқланган камчиликлар бўйича идора ва ташкилотларга 315 та кўрсатма ва 361 та огоҳлантиришлар берилиб, 123 нафар шахсга, жумладан 62 нафар жисмоний ва 61 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
Кўрилган чоралар натижасида 11 466 та камчиликлар бартараф этилиб, кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишига эришилган.
Ҳисобот даврида соҳага оид 8 080 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 89,4 фоизи, яъни 6 982 таси ижобий ҳал этилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар сони 2,1 фоизга кўпайган (2022 йилда - 7908 та), , қаноатлантириш даражаси 5,9 фоизга ўсган.
Бугунги кунда соҳага оид мурожаатларни қабул қилиш учун Инспекциянинг қисқа 1144 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритиб келмоқда.
Хисобот даврида Инспекциянинг “Ишонч телефони”га – 6 167 та (2022 йил 9 ойида – 5 374 та) мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга кўпайган.
Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида аҳолининг Инспекция “Ишонч телефони”га ишончи ортиб, юқори турувчи инстанцияларга, хусусан Президент виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони 43 фоизга камайишига эришилган.
Давлатимиз Раҳбари томонидан жорий этилган мурожаатлар билан ишлашнинг “Маҳаллабай” тизими доирасида ўтган 9 ой мобайнида маҳаллаларда ташкил этилган 131 та сайёр қабулларда 454 та мурожаат кўриб чиқилиб, 383 таси ёки 84,3 фоизи ўзининг ижобий ечимини топган.
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилаётган 200 дан ортиқ электрон давлат хизматлари ва 600 дан ортиқ қўшимча электрон хизматларини кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинган. Натижада, давлат хизматларини кўрсатишда йўл қўйилаётган 40 дан ортиқ камчиликлар бартараф этилиши таъминланган. Давлат хизматларини кўрсатишдаги камчиликлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга камайган (2022 йилда 149 та).
Бу орқали, кўрсатилаётган электрон хизматларининг сифати ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳамда аҳолининг давлат органлари ва ташкилотларнинг масофавий хизмат турларидан қулай ва тезкор фойдаланишига имкон яратилган.
Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ахборот инфратузилмасида ахборот хавфсизлигини таъминланганлиги ҳолати юзасидан 600 дан ортиқ камчиликлар бартараф этилиши таъминланган.
“Ўзкомназорат” инспекциясида иш ва бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, назорат ва мониторинг тизимини такомиллаштириш мақсадида 3 та ахборот тизими ва 1 та мобил илова ишлаб чиқилмоқда, йил якунига қадар уларни ишга тушириш режалаштирилган.
Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган радиохалақитларни аниқлаш бўйича ўтказилган 249 та тадбирларда аниқланган 195 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54 фоизга ортган. Ноқонуний радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда, хусусан ОАВ орқали тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда.
Алоқа ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритувчи 932 та тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишуви ва талабларига риоя этилиши назорати ташкил этилган.
Бундан ташқари, Ижтимоий соҳа объектлари, хусусан Маҳалла фуқаролар йиғинлари, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни салаш объектларининг интернет тармоғига уланиши ҳолати мониторинг қилинган. Бугунги кунда барча ижтимоий соҳа объектларида Интернет тармоғига улаш имконияти яратилган.
Туризм масканлари, аэропорт, темирйўл, автовокзал ва бошқа жамоат жойларида ташкил этилган 3 606 та Wi-Fi ҳудудларида хизматлар сифати ҳолати ўрганилган ҳамда камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилган.
Жисмоний ва юридик шахсларга почта алоқа хизматлари орқали йўлланган хатларни белгиланган муддатларда етказилётганлиги ҳолати мониторинг қилиниб, 1 820 та (2022 йил 9 ойида 2 749 та) камчилик бўйича 74 нафар (2022 йил 9 ойида 39 та) маъсул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.
Давлат органлари ва ташкилотларининг 100 дан ортиқ Call-марказ ва ишонч телефонлари фаолияти ҳар чоракда мониторинг қилинган.
2023 йилнинг I чорак мониторинг натижаларига кўра, вазирлик ва идораларнинг Call-марказ ва ишонч телефонларига келиб тушган қўнғироқларнинг 69 фоизига хизмат кўрсатилгани аниқланган бўлса, кўрилган чоралар натижасида, 2023 йилнинг II-III чорагида ижобий ўзгаришлар кузатилиб, қўнғироқларга хизмат кўрсатиш даражаси 88 фоизга етган.
Шу билан бирга, Call-марказ ва ишонч телефонлари фаолияти - назорат қўнғироқларини амалга ошириш орқали мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.
2023 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР:
1. “Рақамли назорат” ахборот тизими ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали:
ахборот тизимларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторинг қилиб борилади, узилиш ёки тўхталиш бўлган тақдирда автоматик равишда хабар берилиши ва бартараф этилиши назоратга олинади;
ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлик талабларига жавоб бериши назорат қилиб борилади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг алоқа марказлари (ишонч телефонлари, Колл-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг боғланиш ва самарали техник фаолият кўрсатиш каби сифат кўрсаткичларини баҳолаб бориш ишлари йўлга қўйилади.
2. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражаси рейтинги шакллантирилади.
3. Куз-қиш мавсумида телекоммуникация тармоқларининг барқарор ишлаши ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифати ва узлуксизлиги назорат қилиб борилади.
4. Аҳоли яшаш масканларини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан қамров даражаси 85 фоизга ҳамда Республика бўйлаб қурилган оптик толали алоқа тармоғининг узунлиги 172 минг километрга етказилиши назорати олиб борилади.