Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йӯлида:

Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йӯлида:

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ  

Биз кундаликли турмушимизни коммунал хизматларисиз кӯз олдимизга келтиришимиз мумкин эмас. Сабаби газ, сув, электр энергиясияси турмушимизнинг муҳим омилидир. Элликқала тумангаз филиали ходимларининг мақсад ва вазифаси аҳолига узлуксиз газ таъминоти етказиб бериш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бугунги кунда филиал ходимлари белгиланган режага мувофиқ жойлардаги газ тақсимлаш пунктлари, ер ости ва усти газ қувурларини доимий техник-тафтиш кӯригидан ӯтказиб келмоқда.

Туманда 13055 хонадон табиий газ билан таъминланиб келмоқда. Филиал тассаруфида жами 834,5 км газ қувури мавжуд бӯлиб, шундан 88,6 км юқори босим, 115,0 км ӯрта босим ва 630,8 км паст босим газ қувурларини ташкил қилади. Аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 2019-йил қуриб битказилган намунавий уйларга 241 п/м Д-50 ммли газ қувури ва 1 дона газ тақсимлаш қурилмасини ӯрнатиш ишлари якунланди. 

Тумандаги «Обод қишлоқ» дастурига киритилган «Гулистон» ОФЙ ҳудудида 5 дона газ тақсимлаш қурилмаси ва 3 км газ қувури, «Сарабий» ОФЙ ҳудудидаги 5 дона газ тақсимлаш қурилмаси ва 3 км газ қувурларини жорий таъмирлаш ва буёв ишлари олиб борилмоқда. Куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бӯлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади. Шунинг учун ҳам газ таъминоти ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳим аҳамиятга эга.

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ Матбуот хизмати


Report Page