Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиши нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги ва даромади ошишига ҳам хизмат қилади.

Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиши нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги ва даромади ошишига ҳам хизмат қилади.


Шу муносабат билан туманимиздаги “Оққўрғон тумани томорқа хизмати” МЧЖда “Аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, Тўқсонбости экинларини экишни жадаллаштириш” бўйича семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Аҳтам Хаитов, туман ҳокими Алишер Каримджанов, туман ИИБ бошлиғи Илғор Турғунов, туман пракурори Дилшод Файзиев, туман ДСИ бошлиғи Бекзод Шомирзаев, ҳоким ёрдамчилари ҳамда аграр соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгалари қатнашишди.

Семинарда аҳоли ерларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига томорқа ерларидан янада самарали фойдаланиш, томорқа ерларидан бир йилда 3-4 марта юқори сифатли ҳосил олишга эришиш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва сотиш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган, юқори маҳсулдорликка эга янги навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан тушинтириш ҳамда маълумотлар берилди.


Семинардан кўзланган асосий мақсад одамларнинг ерга бўлган муносабатини ўзгартириш, томорқадан самарали фойдаланиш маданияти юксалтириш, ҳар бир хонадон шахсий томорқасидан самарали фойдаланишда аҳолига яқиндан кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, томорқа эгаларига арзон баҳоларда уруғлик ва мевали дарахт кўчатлари, минерал ўғит ва кимёвий препаратлар етказиб беришни йўлга қўйиш, иссиқхона ташкил этиш, аҳоли томорқаларини ҳайдаш учун қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашдир.

Report Page