АҲОЛИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги фармойишида келтирилган газ билан боғлиқ бахтсиз ходисларнинг олдини олиш мақсадида, 2021 йил 1 май куни ўқув дастури ишлаб чиқилди. “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун жойларда техник ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Табиийки, аксарият аҳолининг эътиборсизлиги сабаб, кўплаб бахтсиз ҳодисалар юзага келмоқда. Минглаб инсонлар ҳаёти хавф остида қолмоқда. Айни мана шу каби ҳолатларнинг олдини олишда газ тизимида ходимлар эътиборни кучайтиришган. Мутахассислар томонидан фуқароларнинг хонадонларидаги газ асбоблари техник кўрикдан ўтказилиши жараёнида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, ўқув тадбири давомида “Hududgaz Poytaxt”газ таъминоти филиали мутахассиси Иброхим Сайдалиевни суҳбатга тортдик. “Табиий газлардан заҳарланиш ва газ иситиш асбобларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишса, бундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмайди”-дейди мутахассис. Жойларда ўқув машғулотлар давом этмоқда.
✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати