АҲОЛИНИНГ ЭЪТИРОЗЛИ МУРОЖААТЛАРИ ОРАСИДА..

АҲОЛИНИНГ ЭЪТИРОЗЛИ МУРОЖААТЛАРИ ОРАСИДА..


Рукн: Сўраган эдингиз...

“Карантин бўлишига қарамай хонадонларда замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш жоизми? каби саволлар аҳоли мурожаатларида кўп учрамоқда. Ҳақли савол. Бироқ, Президентимизнинг: “Биз ҳар қандай шароитда, айниқса пандемия даврида яшашга, ишлашга ўрганишимиз керак...” дея, видеоселекторда сўзлаган нутқларини ҳам инобатга олиш жоиз. Қолаверса, газ таъминотининг ҳар бир ходими карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, бугун янада сергак ва масъулиятли бўлиш муҳим эканлигини ҳис этмоқда. 

Айни дамда, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, бир меъёрда газ таъминотини етказиш каби юксак мақсад йўлида туну-кун хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда Республика табиий газ истеъмолчиларининг ҳозирги фойдаланишдаги ҳисоблагичларнинг маънан ва жисмонан эскирганлиги сабабли уларнинг аниқлик даражаси, яъни рухсат этилган хатолик кўрсаткичлари белгиланган маъёрлардан анча юқори бўлмоқда. Ана шу мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида, юртимизнинг деярли барча истеъмолчилари, хусусан, пойтахтимизнинг айнан ерли аҳоли хонадонларида “ақлли” ҳисоблагичларни босқичма-босқич ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Тумангаз таъминоти бўлимлари томонидан шу кунгача жами 181354 та ерли ахоли хонадонлари учун 7 мингдан зиёд “ақлли” ҳисоблагичлари ўрнатилган бўлиб, мазкур вазифалар режага мувофиқ ҳозирда ҳам давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати

Report Page