АҲОЛИНИНГ ҲАР БИР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА

АҲОЛИНИНГ ҲАР БИР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун Паркент тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими ўринбосари Зулфия Маҳсудова фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, контракт тўлови, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда куриб чиқилган мурожаатдан айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.






Report Page