АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СИФАТИНИ ОШИРИШ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДАЛАР

АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СИФАТИНИ ОШИРИШ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДАЛАР

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳияти билан инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан қимматлидир. Бу ислоҳотларни амалга оширишда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ишчилари томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар ўз ўрнига эга.

Жумладан, Нурота туманида ҳам қатор дастур ва қарорларга мувофиқ кенг кўламли ижобий ўзгаришлар олиб борилаяпти. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорининг 2021 йил режасига асосан 89,7 км электр ўзатиш тармоқлари ва 14 дона трансформатор пунктларини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Айни вақтда, “Қизилча” ва “Темирқовуқ” маҳаллаларида ишчи-ходимлар томонидан қизғин курилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қизилча худудида темир-бетон таянч ўрнатиш билан бирга 3 дона трансформатор пунктлари янгидан ўрнатиш ва 16 км СИП русумли кабел тармоғи ва 10 квли АС симлар тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти жамоасининг асосий вазифаси — вилоятимизнинг барча ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларини, ижтимоий соҳа объектларини, саноат корхоналарини ва барча тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия билан таъминлашдан иборатдир. Бу вазифаларни бажариш учун соҳа вакиллари кеча-ю кундуз ишламоқда. Негаки, электр энергиясиз бугунги кунда ҳаётимизни тасаввур этиш мумкин эмас.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати

Report Page