АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ


Бугун Андижон вилояти ҳокими Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали негизида
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун  ташкил этилган шифохонада бўлди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу касалхонада даволаниб келаётган 148 нафар беморларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида улар билан суҳбатлашди.

Вилоят ҳокими суҳбат жараёнида беморларга ҳамшираларнинг хушмуомалада бўлаётганлиги, озиқ-овқат таъминоти ҳамда дори-дармон воситаларининг етарлилиги тўғрисида маълумотларга эга бўлди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шифохона 152 та ўринга мўлжалланган бўлиб, беморларга сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этилишида 22 та врач, 37 ўрта тиббий ҳамширалари, 26 та кичик тиббий   ходимлари ҳамда 10 та ёрдамчи ходимлар жалб этилиб зарур шарт-шароитлар яратилган. 

Ҳозирда шифохонада 148 та бемор даволанмоқда. Беморлар учун вилоят хокими ташаббуси билан 100 нафар беморга мўлжалланган кислород, 56 дона кислород концентратори, 4 та ИВЛ, 10 та СПАП, 27 та шприц насоси, 2 та кардио монитор, 1 та кўчма рентген, 1 та стационар рентген  ва қўшимча барча турдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланган.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page