АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА


Бугун Паркент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев ҳамда ҳоким ўринбосари Элёр Раҳмонов, тегишли соҳа мутасаддилари фуқароларни қабул қилди. Қабулда ҳоким ўринбосарлари фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тингладилар.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, ер участкаси, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда куриб чиқилган 18 та мурожаатдан 3 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ўз ечимини топади.

 

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page