АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари рахбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Фото: Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати


Мурожаатларни қайта ўрганиш учун манзилли дастур асосида ҳар бир мурожаатчи хонадонига бориб, улар муаммосига ижобий ечим топиш билан бир қаторда соҳа раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Ана шундай қабуллардан навбатдигиси Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани аҳолиси мурожаатлари юзасидан бўлиб ўтди.

Фото: Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда дехқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалардан иборат бўлди.

Фото: Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Қабул давомида маъсуллар томонидан аҳолининг ҳар бир мурожаати диққат билан тингланиб, уларга қонун доирасида ижобий ечим топиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.


Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ахборот хизмати



Report Page