АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ТДАУ Термиз филиалига ташриф буюрди....

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ТДАУ Термиз филиалига ташриф буюрди....

ТДАУ Термиз филиали матбуот котиби Хамид Норқобилов

2021 йил 27 апрел куни, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ТДАУ Термиз филиалига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни филиал директори, профессор А.С.Жўраев кутиб олди.

Элчи ташрифни дастлаб филиалимизда АҚШнинг USAID ташкилотининг  (қишлоқ хўжалигида қиймат занжири) лойиҳаси доирасида қурилиб берилган 40 тонна сиғимга эга бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлайдиган совутгич иншоотини танишишдан бошлади. Совутгич иншоотида амалий машғулотлар олиб бораётган талаба ёшлар билан суҳбатлашди. 

Шундан сўнг, ТДАУ Термиз филиали Агробиология факултетида  USAID томонидан жиҳозланган хонада тақдимот ташкил этилди. Тақдимот давомида Агрологистика ва бизнес факултети 2-босқич талабаси Бердимуратов Муроджон инглиз тилида USAID ташкилотининг (қишлоқ хўжалигида қиймат занжири) лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот намойиш этди. Тақдимотдан сўнг талабалар АҚШда таълим олиш имкониятлари ва талабалар алмашинув дастурлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Элчи тақдимотдан сўнг талабаларни USAID қошидаги “SOUTH AGRO GOLD” тўгарагида олиб борилаётган ишлар ва талабаларнинг инглиз тилида эркин сўзлаша олганлигидан жуда мамнун бўлди.

Кейинги ташриф филиалнинг Жахон банки ва Осиё тараққиёт банки маблағлари асосида жиҳозланган ўқув лабораторияларига бўлди. Мева-сабзавотларни қуритиш ўқув-лабораториясида дарс машғулотларини олиб бораётган ўқитувчи И.Абдуллаев озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини текшириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш технологияси ҳақида тушунча берди. Элчи бу каби ўқув-лабораториялар Сурхондарё учун жуда муҳим экангини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, профессор-ўқитувчилар К.Низомиддинов ва О.Қўчқоров ўсимликлар ҳимояси лабораториясида қишлоқ жўжалиги ўсимликларида учраётган касалликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида қизиқарли маълумотларни бериб ўтди.

Шундан сўнг, ТДАУ Термиз филиали директори, профессор А.С.Жўраев ва АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида филиал директори АҚШ ва Ўзбекистон алоқалари кенгайиб бораётгани айниқса, USAID ташкилотининг ( қишлоқ хўжалигида қиймат занжири) лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, келгусида халқаро ҳамкорлик масалалари юзасидан қуйидаги таклифларини билдирди.

- АҚШнинг нуфузли Аграр таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

- АҚШнинг нуфузли Аграр таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида мастер класлар, вебинарлар ташкил этишни йўлга қўйиш;

-  АҚШнинг нуфузли Аграр таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар учун стажировкалар ташкил этишни йўлга қўйиш;

-  АҚШнинг нуфузли Аграр таълим муассасаларига филиал талабаларини бир ойлик малакавий амалиётга юборишни йўлга қўйиш;

-  АҚШнинг нуфузли Аграр соҳадаги кластерларда стажировкаларини ташкил этиш. Келтирилган таклифлар элчи томонидан маъқулланди.

 Элчи филиал таркибида ташкил этилаётган “Фермерлар мактабини” юқори даражада баҳолади.

 

Учрашувдан сўнг,ТДАУ Термиз филиали раҳбари, профессор А.С.Жўраев томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмга ўз миннатдорчилигини изҳор қилиб, эсталик совғаларини улашди ва ушбу учрашув филиал тарихида илк маротаба бўлиб ўтганлигини таъкидлаб ўтди.

Филиал Ахборот хизмати раҳбари Ҳ.Норқобилов









 


Report Page