АҚШ ва бошқа Овропа давлатларида вакцинация олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат этилмоқда экан. Бу қанчалик тўғри?

АҚШ ва бошқа Овропа давлатларида вакцинация олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат этилмоқда экан. Бу қанчалик тўғри?


t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Вакцинация коронавирус инфекцияси билан касалланишни олдини олиши билан ахолини 60-70% вакцинацияни тўлиқ олиши таъминланса, оммавий иммунитет ҳосил қилиниши тўғрисида кўп бора таъкидлаймиз. Оммавий иммунитетни ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқдир. 

Вакцинацияни тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмасада, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди. Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин.

АҚШ ва Овропанинг баъзи давлатларида вакцинация олганларга ниқобларсиз юриш, ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилиши, шу давлатлар ахолиси орасида эмланганлар салмоғи 50% ва ундан ҳам кўпроқ бўлганлиги ҳамда ахоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин. 

Боламнинг бурнида шиллиқ ажралма мавжуд. Тана харорати 38 даражагача кўтарилмоқда. Қисқа-қисқа йўтали бор. Болаларда коронавирус кўп учрамоқда деган маълумотни эшитгандим, хавотир тўлиб шифокорга мурожаат этдим. Шифокор кўрувда болада томоғи салгина қизарганини айтди, тана хароратини тушуриш учун болага аналгин димедрол инъекцияда ва Оксамп уколини ёзиб берди. Давони бошладик, лекин тана харорати аналгин димедрол олган вақтда 1-2 соатга тушади ва яна 38 гача кўтарилмоқда. Энди эса болада диарея бошланди. Бу ростан коронавирусми?

Болангизда коронавирус ёки йўқлигини билиш учун ПЗР-усулида бурун ҳалқум йўлидан суртма топшириш керак. Шикоятларингиздан болада шамоллаш аломатлари мавжуд, болада ПЗР-усулида тест натижаси ижобий чиқса, шифокор стандарт асосида даволаш буюради.

Бугунги кунда, тана хароратини тушуриш учун парацетамол тавсия этилади ва агарда вирусли шамоллаш тасдиқланса антибиотиклар тавсия этилмайди. Лекин, сизга антибиотиклар тавсия қилинганига кўра, сизда бактериал инфекция мавжудлигини шифокор шубҳа қилган бўлиши мумкин. бу ҳолат, яна тўлиқроқ ўрганишни талаб этади.

Болада диарея бошлангани антибиотиклар натижаси бўлиб, антибиотиклар болани ичагидаги микрофлорага таъсир қилади ва уларни организмдан дисбактериоз кўринишида чиқиб кетишини кучайтиради. Бу эса ўз ўрнида, болани организмида иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини камайишига ва иммунитетни тушушига олиб келади.

Сиз, бугунги кунда яшаб турган жойингиздаги шифокорингизга яна бир бора мурожаат этинг ва болангизда кузатилаётган ҳолат ҳақида хабар беринг. Агарда, натижа олмасангиз шу тиббиёт муассасасининг бош шифокорига мурожаат қилишингиз ва болангиз сломатлиги борасида қизиқтирган саволларга тўлиқ жавобларни олишингиз мумкин.



Report Page