АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм

АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм



   العقيدة الطحاوية



Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


Алҳамдулиллаҳи роббил аламин.

Вассолату вассаламу ъалаа ашрафил мурсалин. Саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва асҳобиҳи ажмаин.


Матн:


قال العلامة حجة الإسلام أبو جعفر الطحاوي رحمه الله: هذا ذكر بيان عقيدة أهل السنة والجماعة، على مذهب فقهاء الملة: أبي حنيفة النعمان بن ثابت الكوفي، وأبي يوسف يعقوب بن إبراهيم الأنصاري، وأبي عبدالله محمد بن الحسن الشيباني رضوان الله عليهم أجمعين؛ وما يعتقدون من أصول الدين، ويدينون به رب العالمين.


Аллома, ҳужжатулислом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтади:


Ушбу рисола миллат фуқаҳолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (Аллоҳ улардан рози бўлсин) мазҳаби асосидаги, ушбу уламоларнинг дин усулларида эътиқод қилган ва унинг ила оламларнинг Роббига итоат қиладиган аҳли сунна ва жамоа ақидасининг зикри баёнидир.


نقول في توحيد الله معتقدين بتوفيق الله: إن الله واحد لا شريك له، ولا شيء مثله، ولا شيء يعجزه، ولا إله غيره.


Аллоҳнинг тавҳиди тўғрисида унинг тавфиқи билан чин дилдан эътиқод қилган ҳолда қуйидагиларни айтамиз:

Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир, Унинг тенги ва тимсоли йўқдир, Уни енгиб ожиз қолдирадиган бирор куч йўқдир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. 


Шарҳ: 


Аллоҳ таоло бирон бир нарсага ва бирон нарса Унга ўхшамаслигига ушбу оят далилдир:


[ليس كمثله شيء و هو السميع البصير]


"У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи Зотдир". 


(Шўро,11).


Матн:


قديم بلا ابتداء، دائم بلا انتهاء، لا يفنى ولا يبيد، ولا يكون إلا ما يريد.


У ибтидосиз қадимдир ва интиҳосиз доимийдир. У фоний эмас ва асло йўқ бўлмас. Барча ишлар фақатгина Унинг иродаси ила бўлур. 


Шарҳ: 


Аллоҳ таоло азалдан бор бўлган ва борлигининг бошланиши бўлмаган.

Барча махлуқот қачондир яратилиб, бошланиши бўлган, Аллоҳ таоло эса азалдан бор бўлган!

Шунингдек барча махлуқот йўқ бўлиб кетса ҳам адабий бўлгувчи Зотдир!


[هو الأول و الآخر]


"У аввал ва охирдир". (Ҳадид, 3).


Матн:


لا تبلغه الأوهام، ولا تدركه الأفهام، ولا يشبه الأنام، حي لا يموت، قيوم لا ينام.


Унинг моҳиятига ақл етмас. Унинг ҳикматини ҳеч бир кимса фаҳм этмас. У одамларга ўхшамас. Тирикдир - ўлмас, қойимдирки, ухламас. 


Шарҳ:


Банда Аллоҳ таолони идрок эта олмайди. Бандаларнинг Аллоҳ ҳақидаги ожизона фикру ўйларидан У Зот покдир.

Яратган холиқни яралган махлуқ асло идрок қилолмайди. 


Матн:


خالق بلا حاجة، رازق بلا مؤنة، مميت بلا مخافة، باعث بلا مشقة.


У яратувчидир, лекин Ўзи беҳожат. Ризқ берувчидир, лекин Ўзи ҳақ олмас. У ўлдирувчидир, лекин қўрқмас. Яна тирилтирувчидир, лекин бемашаққат.


Шарҳ:


Аллоҳ таоло барчанинг ҳожатини раво этади аммо ўзи беҳожатдир. 

Махлуқотлар ризқига ҳам Ўзи мукаффилдир. Бандаларни ўлдириб, тирилтиргувчи ҳам Ўзидир.


[إن الله لغني عن العالمين].


"Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир". (Анкабут, 6).

Report Page