95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинди

95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда «Ўзбектелеком» АК бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида ўтказилган брифингда компания томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва телекоммуникация соҳаси тараққиётига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, аҳолини сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ҳам бу борада ўз олдига бир қатор вазифаларни белгилаб олган. Шунга кўра Компания томонидан 2021 йил давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган йил мобайнида Компания томонидан аҳоли ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 50 минг км дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилди ва уларнинг умумий узунлиги 122 минг километрдан оширилди. Бунинг натижасида аҳоли масканларининг 67 фоизига юқори тезликдаги Интернет тармоғи кириб борди.

Шунингдек, мобил алоқа хизматларини ривожлантириш мақсадида 2021 йилда 902 та қўшимча база станциялари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 233 тага етказилди.

Бугунги кунга келиб 95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги симли интернетга уланиш имкони яратилган.

2021 йилнинг май ойида Жиззах ЭИЗ ҳудудидаги “Global Optical Communication Uzbekistan” қўшма корхона лойиҳасининг иккинчи босқичи амалга оширилди ва оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 50 минг км.гa етказилди.

Ўтган йили халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имконияти 1 800 Гбит/с га етказилди. Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 42,9 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 30 минг сўмни ташкил этди.

Компания томонидан жойлардаги сотув ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари 2021 йилда ҳам давом эттирилди ва республикамиз ҳудудларида ягона Eco Hi-tech услубидаги 42 та замонавий Сотув ва хизмат кўрсатиш офиси, 514 та диллерлик шохобчаси фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 2 742 та янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудларда мобил алоқани ривожлантириш мақсадида 2021 йилда республика бўйлаб 234 та объектда 717 та база станция қурилмалари ўрнатилди.

Республика ҳудудидага барча ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан қамраб олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида маҳалла фуқаролар йиғинларининг 80 фоизи, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт муассасаларининг юқори тезликдаги интернетга уланиш имконияти 100 фоизга чиқарилди.

Хабарингиз бор, “Ўзбектелеком” АК аҳолига ҳар йили ҳамёнбоп янги тариф режалари ва акцияларни таклиф қилиб келади. Мазкур анъана ўтган 2021 йилда ҳам давом эттирилди ва UZTELECOM ўзининг абонентлари учун юқори тезликка эга ҳамда ҳамёнбоп нархдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи, ўз ичига 5 та тариф режасини қамраб олган “ЯНГИ” тарифларни ишга туширди. Бундан ташқари, қурилма моделига қараб, бир қурилмага бир нечта абонент рақамларини (профил) улаш мумкин бўлган замонавий технологияларнинг янги авлоди eSIM хизматини тақдим этди.

Шу билан бирга, Компания томонидан фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида MyUZTELECOM мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилди ва бу билан абонентлар учун керакли хизматларни бошқариш осонлаштирилди.

Бундан ташқари, Компания GSM стандартидаги мобил алоқа абонентлари учун UZTELECOM ўз таркибига 7 та қулай тарифни қамраб олган “Миллий” сериясининг янги тариф режаларини тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, Компания томонидан кадрлар малакасини мустаҳкамлаш ва бу орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Шу мақсадда 2021 йил давомида Компаниянинг “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” филиалида жами 334 та ўқув курси ва ўқув семинари ташкил этилиб, раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг тажриба ва малакалари оширилди.  

“Ўзбектелеком” АК томонидан бу борадаги тизимли ишлар ва ижтимоий лойиҳалар жорий 2022 йилда ҳам давом эттирилади.

Report Page