95. СИЁСАТШУНОСЛИК АТАМАЛАРИ
Бахтиёр Омон
Ахлоқ – қоидага, хулқ-атворга, урф-одатга тааллуқли бўлиб, кишилар орасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос усули, тартиб, одоб, ўзаро муносабат ҳамда мулоқотнинг қонун-қоидалари, мезонлари йиғиндиси.
Авторитет – бошқа инсонларнинг хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворларини бошқариш учун берилган, қонунийлаштирилган ҳуқуқ.
Анъаналар – ўтмишдан фойдалилиги жиҳатидан инсонлар қабул қиладиган, авлоддан-авлодга ўтадиган маданий норма ва қадриятлар, кўникмалар.
Давлат – қонун чиқарувчи, ижроия ва суд тизими идораларидан иборат олий ҳокимият бўлиб, жамият сиёсий тизимининг асосий бўғинидир.
Демократия –ҳамманинг манфаатлари йўлида кўпчиликнинг ҳокимияти ва озчиликнинг иродасини ҳурмат қилиш тушунилади.
Жамият – ўз ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда ўзаро алоқадор бўлган одамлар биргаликда яшашининг муайян ижтимоий тизими.
Барқарорлик (ижтимоий)– жамиятдаги тинч-тотувлик ва уни мустаҳкамлаш учун шарт-шароитнинг мавжудлиги; ижтимоий қатламлар, кучлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик вазияти; давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасидаги ижтимоий келишув ҳолатининг муттасил давом этиши ва ҳ.к.
Билиш – тасаввур, тушунтириш ва эслаб қолишни қамраб оладиган тафаккур жараёни.
Бюрократия – аниқ ҳокимият иерархиясига, амалдорлар хулқ-атворини белгилаб берадиган кўрсатма ва йўриқномаларга эга бўлган ташкилот типи, амалдорлар штати.
Гендер – эркаклар ва аёллар учун хос ҳисобланган жиҳатларни хулқ-атвордан кутиш.
Глобаллашув – дунёдаги турли одамлар, минтақалар ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиши. Яна: глобаллашув – умумбашарий муаммоларни бирга ечиш йўллари.
Давлат – муайян ҳудудда бошқарувни амалга оширадиган, ҳуқуқлари ва куч ишлатиш имконияти қонуний мустаҳкамланган сиёсий аппарат.
Демократия – фуқароларга сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш ва бошқарув органларига ўз вакилларини сайлаш имконини берадиган сиёсий тизим.
Дин – муайян ҳамжамият аъзоларининг эътиқоди бўлиб, ўз ичига сиғиниш ва эҳтиром билан қараладиган тимсоллар, шунингдек, маросимларни қамраб олади.
Жамият – муайян ҳудудда истиқомат қилувчи, ягона сиёсий ҳокимиятга итоат қиладиган ва ўзларини бошқа қўшни гуруҳлардан фарқлайдиган одамлар гуруҳи.
Жамоатчилик фикри – омманинг, аҳоли кўпчилик қатламининг воқеа-ҳодисаларга, ижтимоий жараёнларга нисбатан муносабатини ифодаловчи фикрлари, ғоя, қараш ва тасаввурлври.
Ижтимоий фикр – жамиятда амалга ошаётган жараёнлар, турли вазиятлар, воқеалар ва хатти-ҳаракатларнинг жамият аъзолари онгидаги инъикоси ва унинг бирор бир маъқулланиш ёки маъқулланмаслиги.
Индивидуал онг – ҳар бир кишининг ўзига хос тарзда, ён-атрофни билиши, сезиши, идрок этиши, унинг тўпланган ижтимоий-тарихий тажрибаларни ўзлаштирганини кўрсатувчи фикрлари, тасаввурлари, ғоялари ва қарашлари.
Интеграция – тўла, бутун, бузилмаган, бутунлик маъносини билдириб, бирликка эришишга йўналтирилган жараён ёки фаолият натижаси.
Индустриал жамият – саноатлашган жамият бўлиб, унинг пайдо бўлиши жараёнида йирик машина ишлаб чиқариши, эркин савдо ва умумий бозорга асосланган иқтисодиётнинг миллий тизими, меҳнатнинг корхоналашган шаклда ташкил этилиши киради. Унинг асосий кўрсаткичи меҳнат ва капитал, одамлар эса жамиятда фаол ижтимоий ҳаракатда бўлади.
Ижтимоийлашув – жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур бўлган намунали хулқ, психологик механизм, социал норма ва қадриятларни ўзлаштириш жараёнидир.
Ислом – Аллоҳга ўзини топшириш, итоат қилиш, якка Аллоҳ ва Муҳаммад унинг элчиси эканлигини ҳамда унинг амр ва фармонларини дин аҳли томонидан сўзсиз бажарилишини ташвиқ этувчи диний таълимот. Ислом дини асрлар давомида халқимизнинг муқаддас эътиқоди, маънавий ҳаётнинг дастурамали бўлиб келган.
Ижтимоий институт – маълум бир ҳаёт муҳитида инсонларнинг ўзаро хатти-ҳаракатларини идора этувчи ва унда рол ва статусларни белгиловчи расмий ва норасмий қоидалар, тамойиллар, меъёрлар, ўрнашмаларнинг барқарор йиғиндиси.
Ижтимоий меъёр – ижтимоий хатти-ҳаракатни умумий бошқариб турувчи қатори сифатида намоён бўлувчи қоида.
Ижтимоий мобиллик – индивидлар ва гуруҳларнинг жамият таркибида ўз ўрнини, мавқеини ўзгартириши.
Ижтимоий назорат – ижтимоий тизимнинг уни ташкил этувчи элементларининг ўзаро хатти-ҳаракатларини норматив идора воситасида тартибга солишни таъминловчи ўзини-ўзи идора этиш усули.
Ижтимоий фикр – тараққиётнинг турли муаммолари, хусусиятлари тўғрисида турли хил ижтимоий гуруҳ ёки қатламларга мансуб кишиларнинг муносабатини ўрганиш натижасида ҳосил қилинган тасаввурлар йиғиндиси.
Ижтимоийлашув – индивиднинг ижтимоий меъёрлар ва қадриятларни ўзлаштириш жараёни бўлиб, бу жараёнда у шахс сифатида шаклланади.
Ирқчилик – муайян жисмоний хусусиятларга эга бўлган одамларга афзаллик ёки камситилиш тавсифларини тиркаш.
Ислоҳот – мавжуд ижтимоий тузум асосларига путур етказмасдан ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир соҳасини ўзгартириш, ҳар қандай янгиликни жорий этиш.
Ичкаридан кузатиш – гуруҳ ёки ҳамжамиятлар фаолиятида социологнинг ўзи иштирок этишини назарда тутувчи тадқиқот усули.
Иқтисодиёт – муайян жамиятлардаги индивидларнинг моддий эҳтиёжларини қониқтиришга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва айирбошлаш тизими.
Конфуцийлик – милодгача бўлган асрларда Қадимги Хитойда юзага келган энг муҳим фалсафий ва ахлоқий-сиёсий таълимотлардан бири. Конфуций (Кун Цзи, милодгача 551-479 йиллар) – мазкур ахлоқий таълимотнинг асосчиси бўлиб, унга кўра, бошқарув биринчилар томонидан амалга оширилиши, кейингилар эса фақат итоат этишлари зарур. Осойишталик ва хотиржамлик, тартиб ва гуллаб яшнашни тарғиб этган таълимот икки минг йил давомида Хитойнинг расмий мафкураси сифатида ҳукмронлик қилди.
Концепция – андоза, йўл, намуна.
Лидерлик – индивид томонидан гуруҳ лидерлигига хос лаёқат ва сифатларнинг намоён этилиши.
Маданият – парвариш қилиш, ақлга ишлов бериш маъносини билдиради. Билимдон, маърифатли, юксак тарбияли инсонга шундай таъриф берилади.
Модель – нусха, андаза, ўлчов ва меъёр маъноларида келади.
Мафкура – нуқтаи назар ва эътиқодлар тизими; жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуи.
Маънавият – маънолар мажмуи; у мафкура, тафаккур тушунчаларига яқин бўлиб, кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи ҳисобланади.
Модернизациялаш – давлат ва жамиятни замонавийлаштириш, сиёсий тизимни янгилаш, ислоҳ этиш.
Метод – йўл, усул, ҳаракат усули маъносини билдиради.
Миллат – тил, маънавият, миллий ўзликни англаш руҳияти, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи, иқтисодий алоқалар билан боғланган, шунингдек ўз давлатига эга бўлган ҳамда мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчи кишиларнинг ижтимоий барқарор бирлиги.
Миллий ўз-ўзини англаш – ҳар бир миллат (элат)нинг ўзини реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчиси, ягона тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублигини, манфаатлар ва эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишларидир.
Миллий онг – миллатнинг мавжуд бўлиши, шаклланиши билан боғлиқ омил бўлиб, у миллатнинг миллий манфаат ва мақсад йўлида фаоллик кўрсата билиш даражаси билан белгиланади. Миллий онг ривожланишида мавжуд ижтимоий тузум, миллатнинг ички маънавий-маърифий салоҳияти ва унинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.
Менталитет – ақл, тафаккур, фикр юритиш тарзи, фикрлаш усули, киши руҳияти тарзига айтилади. Шу билан бирга, у муайян тайёргарлик, йўл-йўриқ ва мойиллик асосида индивид ёки ижтимоий гуруҳларнинг иш тутиш усули, фикр юритиши, дунёни идрок ва фаҳмлашининг маълум тарзидир.
Сиёсий онг қонунлар ва сиёсатни амалга ошириш механизмларини билиш имконини беради, инсоннинг атроф-муҳитга ва сиёсий ҳаётга муносабатини шакллантиради, давлат сиёсатининг мақсад ва мазмунини тушунишга ёрдамлашади.
Сиёсий маданият уч жиҳатнинг, яъни тарихий-сиёсий тажриба, сиёсий онг ва сиёсий хулқ-атворнинг муштараклигидир.
Сиёсий ижтимоийлашув – инсон сиёсий онги ва сиёсий хулқ-атворининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни бўлиб, бунда шахс ва сиёсий тизим ўзаро фаолиятга киришади.
Сиёсий иштирок – фуқароларнинг сиёсий тизим ёки муҳолифатни тегишли даражада қўллаб-қувватлашларини ўзида ифодалайди.
Прагматизм – иш, амал, хатти-ҳаракат маъносини англатади.
Педагогика – юнонча “пайдагогос” сўзидан олинган, “бола етакловчи” деган маънони билдиради.
Ренессанс – уйғониш.
Тарбия – аниқ мақсад асосида шахсда ижобий хислатларни шакллантиришга қаратилган фаолият.
Технократия – жамиятда техника ўрни ошиб борганда унинг зарурлигини исботловчи концепция. Уларнинг фикрича, давлатдаги иқтисодий ва сиёсий ҳокимият технократлар – инженер, менеджмент каби маҳоратли кишилар тмонидан бошқарилиши лозим.
Толерантлик – ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва этиқодларига нисбатан чидамлилик, бағрикенглик.
Фалсафа – доноликни севаман, дегани. Воқеликдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқадорлиги ва ривожланиш қонуниятларини,уларнинг туб моҳиятини билишга қаратилган фан.
Цивилизация – фуқаро жамияти, ҳарбийларсиз ва черковларсиз ҳаёт маъносини билдириб, жамият эришган моддий ва маънавий даражани англатади. У фақат фан-техника ютуқлари, моддий фаровонлик билан белгиланмасдан, жамиятда маданият, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ғоялари тантана қилиши ҳамдир.
Қадрият – воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умумбашарий, умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган фалсафий-социологик тушунча.
Ўтиш даври – замонавийлаштириш муайян якун топиб, мамлакат барқарор иқтисодий ривожланиш, сиёсий барқарорлик даражаларига эришгунча бўлган давр ўтиш даври деб аталади.
Маданият – жамият учун хос бўлган қадриятлар, меъёрлар ва моддий ишлаб чиқариш.
Манфаат – индивид ёки ижтимоий гуруҳнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ йўналганлиги.
Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими.
Менталитет (лот. менс – ақл, идрок) – жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян, ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти.
Меъёрлар – муайян ижтимоий бирлик доирасида қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари.
Миллат – тил, маънавият, миллий ўзликни англаш, руҳияти, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи ижтимоий алоқалар билан боғланган мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни яратувчи кишиларнинг этник бирлиги.
Миллий менталитет – миллий онг ва фаолият характерини ифодаловчи тушунча, миллатнинг анъаналари, маданияти, ижтимоий структураси ва турмуш тарзи асосида шаклланади.
Оила – қон-қариндошлик, никоҳ ёки фарзандликка олиш муносабатлари билан боғланган индивидлар гуруҳи.
Объект (лот. обжиеcт – нарса) – субъектнинг билиш ва амалий фаолиятида унга қарама-қарши турадиган нарса.
Объектив реаллик – инсон онгига боғлиқ бўлиаган, ундан ташқаридаги моддий олам.
Оломон – қизиқишларининг умумийлигига кўра ёпиқ маконда вақтинчалик тўпланган инсонлар йиғиндиси.
Оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, газета, журнал ва шу каби катта аудиторияларга мўлжалланган коммуникация турлари.
Постиндустриал жамият – моддий товарлар ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ ахборот ишлаб чиқаришга таянадиган жамият.
Предмет – инсон фаолияти ва билиш жараёнида объектлар дунёсидан ажратиб қаралган маълум бир яхлитликни ифодаловчи тушунча.
Престиж – индивид ёки гуруҳнинг мавқеига асосан кўрсатиладиган ҳурмат.
Принцип – турли аҳамиятга эга бўлган фактлар ва билимлар мажмуининг асоси, пойдевори, ҳар қандай хатти-ҳаракат, хулқ-атвор ва фаолиятнинг бошланғич қоидалари.
Прогноз – бирор бир ҳодисанинг келажакдаги ҳолати ҳақидаги илмий тадқиқотларга асосланган эҳтимолий мулоҳаза.
Пропаганда (лот. ёйиш, тарқатиш) – кенг маънода: ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этишдир; тор маънода: мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган фаолиятдир.
Санкция – рағбатлантириш ёки жазолаш турлари бўлиб, улар ёрдамида ижтимоий мақбул бўлган хулқ-атвор меъёрлари мустаҳкамланади.
Секуляризация – жамият ҳаётига диний таъсирнинг камайиб бориш жараёни.
Сиёсат – ҳокимият ҳукумат фаолияти мазмуни ва моҳиятига таъсир ўтказиш учун қўллайдиган воситалар.
Сиёсий партиялар – давлат ҳокимиятига эришиш ва бу ҳокимиятдан муайян дастурни бажариш учун фойдаланишни маусад қилиб қўйган ташкилот.
Ташкилот – ҳокимият муносабатларининг алоҳида туркумига жалб этилган индивидларнинг катта гуруҳи.
Тафаккур – предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқлайдиган, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишларни акс эттирадиган билишнинг рационал босқичи.
Ташқи кузатиш – тадқиқот объектини ўзига хослиги жиҳатидан сездирмай англанган ва англанмаган, тасодифий ёки режали шаклларда амалга ошириладаган кузатиш тури.
Тизим – ўзаро муносабат ва алоқада бўлган, муайян яхлитликни ҳосил қилувчи кўп қисмлар мажмуи.
Тоталитаризм – сиёсий бошқарув шакли, унда бутун ҳокимият унинг сиёсатидан норози бўлганларни террор қилувчи, ўзининг содиқ одамларига таянувчи диктатор қўлида жамланади.
Турмуш тарзи – ижтимоий гуруҳлар, элат, ҳалқ, миллатларнинг кундалик ҳаётини ифодаловчи тушунча.
Тушуниш – объектив оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур, тушунча, ҳукмлар ҳосил қилиш ва уларни онгдаги мавжуд билимлар билан боғлашдан иборат ақлий жараён.
Тушунча – нарса ва ҳодисаларнинг умумий муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли.
Умумлаштириш – нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белги ва хусусиятларини, боғланишларини фикран муайян тушунишга бирлаштириш жараёни ва унинг натижаси.
Фараз – эмпирик тадқиқотнинг асоси сифатида олға сурилаётган ғоя ёки тахмин.
Феномен (юнон. пҳаиноменон – юз берувчи) – 1) кўзга кўриниб турган ҳол; 2) ноёб, кам учрайдиган ҳол ёки буюк, ягона бўлган инсон; 3) ҳиссий билиш, тажрибада берилган маълум бмр ҳолни англатувчи атама.
Формал муносабатлар – гуруҳ ва ташкилотларда “расмий” ҳокимият тизими меъёр ва қоидаларига мос равишда ўрнатилган муносабатлар.
Функция (лот. фунcтиа – амалга ошириш, бажариш) – фаолият, баъзи системалар доирасидаги объектнинг унга мансублиги ва роли; объектлар ўртасидаги алоқалар кўриниши бўлиб бирининг ўзгариши иккинчисининг ҳам ўзгаришига олиб келади, бунда иккинчи объект дастлабкисининг функцияси дейилади.
Фуқаролик жамияти – мазкур мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига иқтисодий ва сиёсий турмушини ўз ихтиёри асосида қуришга тўла эркинликни кафолатловчи маълум ижтимоий тизим.
Халқ – луғавий маънода эл, элат, миллат, аҳоли, халойиқ, бир гуруҳ кишилар маъноларини англатиш учун қўлланиладиган тушунча.
Хусусият – предмет ва ҳодисаларнинг бошқа предмет ва ҳодисалардан фарқини ёки улар билан умумийликни ифодаловчи категория.
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий-ахлоқий моҳиятни ўзида мужассамлаштирган индивид.
Эволюция – биологик организмларнинг атроф-муҳит шароитига мослашиш ё`ли билан ривожланиши.
Эклектик гуруҳлаш – функционал ва сабабий изоҳлаш мумкмн бўлмаган гуруҳлаш тури.
Элита (фр. элите – энг сара) – ҳар қандай ижтимоий тузилманинг бошқарув, маданият ва фанни ривожлантириш функцияларини амалга оширувчи олий, имтиёзли қатлами.
Эмпирик тадқиқотлар – социологиянинг ҳар бир соҳасида ўтказиладиган фактологик тадқиқотлар.
Эътиқод – (ишонч, иймон) – муайян мақсад, қадриятга ишонч, шу асосда шаклланган тафаккур.
Эҳтиёж – инсон талаблари асосида пайдо бўладиган табиий хусусият; жонли мавжудот ҳаёт кечиришининг яққол шарт-шароитларга, унинг шуларга боғлиқ эканлигини ифода этувчи ҳолат.
Ўз-ўзини билиш – ижтимоий тадқиқотлар жараёнида одамларнинг ўз хатти-ҳаракатлари шароитлари ва вазиятларини тушуниши ва англашининг ўсиши, бу вазиятни ўзгартиришга имкон яратади.
Қадриятлар – воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-аҳлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча; индивид ёки гуруҳларнинг нима яхши ва нима маъқул эмаслиги тўғрисидаги тасаввурлари.
Қонун – Социологияда: сиёсий ҳокимият томонидан белгиланган ва давлат қудрати билан қўллаб-қувватланадиган хулқ-атвор қоидалари.
Қўшилиб кузатиш – тадқиқотчининг узоқ вақт давомида объект билан социал муҳит таркибига кириб, уни мунтазам тарзда кузатиши.
Ғоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр.
Ҳақиқат – инсон онгида воқеликнинг тўғри, ҳаққоний акс этишини ифодалайдиган тушунча.
Ҳисобот – тажрибага асосланган ижтимоий тадқиқотлар якунини чиқаришнинг ёзма шакли.
Ҳокимият – алоҳида индивидлар ёки гуруҳ аъзоларининг муайян мақсадларга эришиш ва ианфаатларини рўёбга чиқариш лаёқати.
Ҳукм – предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шакли.
Тузувчи: Б. Омонов, ЎзМУ профессори, с.ф.д.