9 ой давомида давлат бюджетига 33,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилди

9 ой давомида давлат бюджетига 33,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Божхона органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар хусусида:

Ҳисобот даврида давлат бюджетига 33,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўп демакдир.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларида  40,3 трлн сўмлик имтизёлар қўлланилди ва айланма маблағ сифатида 15 мингдан зиёд хўжалик субъектларининг ихтиёрида қолдирилди. Божхона тўловларидан берилган имтиёзлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошган.

Хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишларида 1,16 трлн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилди.

Давлат божхона хизмати органлари тезкор тузилмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда 689 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ортган.

Шунингдек, 244 минг дона кучли таъсир этувчи ва 4 минг дона психотроп моддалар ушлаб қолинди.

12 минг 800 дан ортиқ ҳолатда 682 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланиб, қонунбузарликларга қарши курашиш самарадорлиги 57 фоизга ошди.

Бундан ташқари, 9 ой давомида 1,5  млн қути тамаки маҳсулотлари, 4,3 млн долларга тенг нақд хорижий валюта, 12 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 1516 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Товарларни божхона кўригидан ўтказишда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги 60 фоиздан, олиб қўйилган товарлар 54 фоиздан ортиб, 389 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида божхона қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган 7 та Қонун ва 30 та қарорлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, шундан  24 таси Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва бугунги кунда 9 таси қабул қилинган.

Соҳани рақамлаштириш йўналишида ҳисобот даврида 7 та ахборот тизими ва 4 та интерактив хизмати амалиётга жорий этилди.

Жумладан,  ­­божхона органлари фаолиятида коррупциявий омилларни минималлаштиришга қаратилган “Коррупциявий хавфларни бошқариш” ахборот тизими ҳамда товарларни “чегара - расмийлаштирув постлари” занжири асосида назорат қилишнинг ягона тизимини йўлга қўйишга қаратилган “Божхона ва юк операциялари” ахборот тизими ишга туширилди.

Шунингдек, декларацияловчи шахслар томонидан ҳужжатларни такроран тақдим этиш амалиётини бекор қилиб, ушбу ҳужжатларни электрон жамлашга қаратилган “Е-Архив” ахборот тизими ҳамда экспорт мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган автотранспортларни давлат чегарасидан тезкор ўтишини ташкил этишга қаратилган “E-Navbat” интерактив хизмати жорий қилинди.

Юк декларацияларини инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш ҳажми 1,4 фоиздан 39 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич экспортда 35 фоизни ташкил қилди.

Барча ҳудудларда тадбиркорлар муаммосини бартараф этишга қаратилган 180 та учрашувлар ўтказилди, 4921 нафар тадбиркорларнинг 660 та мурожаатларига тушунтиришлар берилди, 248 таси жойида ҳал қилинди, 106 таси масъул идоралар билан кўриб чиқилмоқда.

Ижтимоий объектларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича берилган топшириқлар доирасида давлат божхона хизмати органлари ҳиссаси билан Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 330 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди.

Қашқадарё вилоятининг Кўкадала туманида эса 105-сон мактабнинг 180 ўринли биноси таъмирланиб, ушбу мактаб қўшимча 180 ўринли янги бино билан таъминланди.

Report Page