9 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда вақтинчалик автоуловлар ҳаракати чекланади

9 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда вақтинчалик автоуловлар ҳаракати чекланади

Барчангизга маълумки, жорий йилнинг 8, 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммити бошланди.

 8 ноябрь куни тадбир давомида қисқа муддатга қуйидаги кўчаларидаги автотранспортларнинг ҳаракати вақти вақти билан чекланиб туради.

   1.Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

   2. Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннахр кўчасигача;

   3.Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

   4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

   5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;               

   6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

   7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

   8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

9 ноябрь куни саммит йиғилининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан, И.Каримов, Бунёдкор чорраҳасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб А.Темур И.Каримов чорраҳасигача ҳаракат эрталабки 8:00 дан 18:00 қадар чекланиши режалаштирилмоқда.

 Ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилган.

 Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунганшингизни ва йўлларда хавфсизликни таъминлаётган йпх инспекторлари талабларини аниқ бажаришингизни сўраб қоламиз.




Report Page