ᅠᅠ

ᅠᅠ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

Ишлаб чиқариш қуввати: 1 000 000 дона/24 соат
Шприцлар юқори полимерли полипропилендан тайёрланади. Ишлаб чиқариш жараёни ISO7886 юқори стандартига мос келиши ва тозалик даражаси юқори бўлган цехда амалга оширилиши керак. Сифат талабларига асосан маҳсулотлар шаффоф, аниқ, сифатли ва тўғри белгиларга эга бўлиши шарт. Қадоқ устига маҳсулот номи, стандартлари, техник кўрсаткичлари, партия рақами, ишлаб чиқариш санаси, игнаси бор-йўқлиги, этилен оксиди билан стерилланганми, стерилизация ҳақиқий санаси, ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумотлар берилиши лозим. Шу сабабли биз мижозларимизга энг юқори сифатли барча талабларга жавоб берадиган шприц ишлаб чиқариш линиясини таклиф этамиз. Ушбу линия ҳақида қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Шприц ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган жой:
Ишлаб чиқариш биноси омборлар билан биргаликда ишлаб чиқариш ҳажмига қараб 2-5 минг м2 майдонга эга бўлиб, шифт баландлиги 6 метр, устун оралиқлари 12 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бинода коммуникация ва электр энергия ўтказилган бўлиши керак.
Шприц ишлаб чиқариш учун ишчилар сони:
- хом ашё тайёрлаш бўлими (хом ашёни қуйиш жойига етказиш ва қабул қилиш) - 2 та оператор, 2-3 та ишчи;
- қуйиш бўлими (автоматик линия) - 1-2 та ишчи;
- ўлчов кўрсаткичларини тушириш бўлими - 1-2 та ишчи;
- қадоқлаш бўлими (автоматлаштирилган) - 1-2 та ишчи;
- стерилизация бўлими - 1-2 та ишчи;
- сифат назорати – 1 та мутахассис;
- омборхона - 5-10 та ишчи;
Жами: камида 15-20 ишчи.


Ушбу бўлимда қолиплар ёрдамида босим остида қуювчи термопласт автомат, совитиш, қуритиш, ҳаво бериш ва пластик қолдиқларини майдалаш ускуналари жойлашган. Пресс форма яроқлилиги 1,0 миллион қолиплашга тенг. Қолип материали харидорнинг талабига асосан тайёрланиши мумкин.









Қуруқ хом - ашё учун, термопласт автомат ичига бевосита ўрнатиш мумкин.

Хом - ашёни бункерга етказиб бериш учун.




Ускуналарни совитиш учун.

Бу ускуна шприц цилиндридаги ўлчов кўрсаткичларини мойли сиёҳ ёрдамида сифатли тушириб беради.

Ушбу ускуна шприцнинг барча қисмларини, шу жумладан игна, қистирма, цилиндр ва поршенни йиғиш учун ишлатилади. Ускуна барқарор ишлаши ва юқори тезлиги билан ажралиб туради. Мос келмаган қисмларни автоматик равишда аниқлайди, бу эса маҳсулот сифатини сезиларли даражада оширади.
Уч қисмли оддий турдаги 2 мл, 5 мл, 10 мл шприцлар учун.

Бу ускуна 4 қисмини ўз ичига олади: ярим автоматик қадоқлаш, блистерларга шприцларни автоматик юклаш, кодловчи ва игнани автоматик ўрнатиш мосламалари.
Ярим автоматик қадоқлаш ускунаси 1 мл - 50 мл оралиғидаги шприцлар учун мўлжалланган, созлаш учун фақатгина қадоқлаш шаклини ўзгартиришнинг ўзи етарли. Кичик ишлаб чиқариш ҳажмлари учун ярим автоматик қадоқловчи ва кодловчи ускуналарнинг ўзи етарли бўлади. Бунда мижоз материални қўлда юклаши мумкин. 

2 мл, 5 мл, 10 мл шприцлар учун.

Ушбу бўлимда стерилизация камераси, бошқарув ва назорат тизими, қиздириш тизими, вакуум тизими, намлаш тизими, газификациялаш тизими, тозалаш тизими (чиқариб ташлаш), зичлаш тизими жойлашган. Камерага портлашдан ҳимояланган хавфсиз двигатель ўрнатилган. Шунингдек, харидор қўшимча равишда газ қолдиқларини қайта ишлаш мосламаларига буюртма бериши мумкин.
Стерилизация камераси 20м3 сиғимга эга. 2 мл, 5 мл шприцлар учун мўлжалланган!


  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуна учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 
  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади.
  • Мазкур ускунани келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page