ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ШЛАНГЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ШЛАНГЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Торговый центр оборудования "Asia Star" 

Охирги йилларда қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Соҳада бозор муносабатларини жорий этиш, қайта ишлаш ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Шу билан бирга сув ресурсларига бўлган талаб ортаётганлиги сабабли, сув тақчиллиги ошиб бормоқда. Мамлакатимизда сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш ҳамда фермер хўжаликларининг даромадини ошириш мақсадида янги технологияларни жорий қилиниши талаб этилмоқда. Биргина томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган экин майдонларини 2025 йилга қадар 200 минг гектарга, яқин 10 йил ичида эса 1 миллион гектарга етказишни режалаштирилган. 

Сувни тежашда ва суғориладиган майдонларда ҳосилни оширишда томчилатиб суғориш тизими энг самарали технология ҳисобланади. Томчилатиб суғориш бошқа суғориш усулларига нисбатан 95 фоизгача сув тежаш имконини беради. Бундан ташқари томчилатиб суғоришда сув ўсимликка шланглар воситасида етказиб берилганлиги учун дала тупроғи қотмайди, натижада тупроқни юмшатишга (культивация) ва ариқ олишга ҳожат қолмайди. Тупроғи қотмаган майдон эса мавсум охирида осон ҳайдалади.

Сизга томчилатиб суғориш учун осон ётқизиладиган, кўп марта ишлатиладиган ва лабиринт узатувчи юмшоқ шланглар ишлаб чиқариш линияси таклиф этамиз.

  • Ишлаб чиқариш қуввати: 100 кг/соат
  • Умумий электр энергия сарфи: 58 кВт 
  • Линиянинг умумий ўлчамлари: 2000*2500*12000 мм

Лабиринт томчилатиб суғориш лентаси - энг самарали суғориш воситаларидан бири ҳисобланади.

Сувдан самарали фойдаланиш 95% га етиши мумкин.

Томчилатиб суғориш усули бошқа усулларга қараганда сувни кўпроқ тежайди ва 50% га ўғит самарадорлигини оширади.

1. Шланг мустаҳкам бўлиши учун томчилатиб сув чиқариш қисми чоксиз қувур ичига пайвандланган. Чоксиз конструкция юқори сув босимига чидамлилигини таъминлайди.

2. Аниқ ва бир текис суғориш тури сабабли йиллик экинлар учун мос келади.

3. Кам сарф билан катта майдонни суғориш мумкин.

4. Кимёвий унсурлар ва ультрафиолет нурланишга қарши чидамли.

5. Ортиқча намликни ва иссиқхонада зарарли ҳашаротларни пайдо бўлишини олдини олади.


  • Ҳарорат диапазони: 0-300ºC
  • Иситиш зоналари: 6 зона 
  • Вентиляторлар сони: 4*120 Вт
  • Двигатель: 18,5 кВт /соат 

  • Инвентор қуввати: 0.75 кВт 
  • Вакуумли насос: 2.2 кВт 
  • Шакл бериш қисми сув ва ҳаво аралашмасида совутилади.




  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 

  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур линияни келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page