ᅠᅠ

ᅠᅠ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

ҚОҒОЗ ПАКЕТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ (ҲИНДИСТОН)

Хабарингиз бор қайта тикланадиган, табиий материаллардан тайёрланган қадоқлаш материаллари тобора оммалашиб бормоқда. Шу жумладан, қоғоз пакетлар ҳам полиэтилен пакетларга нисбатан экологик тоза муқобил маҳсулот ҳисобланади. Қоғоз пакетлар турли маҳсулотлар учун юқори сифатли ва нуфузли кўринишга эга бўлганлиги сабабли, улардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда.
Шуни яна инобатга олиш керакки, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда полиэтилен пакетлар аста-секин фойдаланиш учун тақиқланмоқда. Баъзи мамлакатларда (масалан Францияда) полиэтилен пакетлар бутунлай тақиқланган. Бундай маҳсулотларни солиққа тортиш тажрибаси ҳам мавжуд. Ҳар ҳолда, полиэтилен пакетлар бозордан чиқарилиб, қоғоз пакетларга алмаштирилиш эҳтимоли катта.
Юқоридагиларни инобатга олиб, сизга сифатли, арзон ва ишончли ускунани таклиф этамиз. Ускуна кичик қоғоз пакетларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.
Қоғоз пакетни ишлаб чиқариш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
-қоғоз газламасининг бўйлама клапанига совуқ елимни суртиш;
-енгни шакллантириш, тешиш, пакетни енгдан ажратиш;
-П - симон таг қисмини шакллантириш;
-пастки клапанга совуқ елимни суртиш, сиқиш ва тайёр маҳсулотни чиқариш.




ДИҚҚАТ:

Ушбу ускунага бир бўёқли принтер ўрнатилган. Мижоз талабига қараб 2 бўёқли принтер ёки принтерсиз ҳолатда ускунага буюртма бериш мумкин!

  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуна учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 
  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади.
  • Мазкур ускунани келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page