ПЭТ КАПСУЛА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

ПЭТ КАПСУЛА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

  • ПЭТ қадоқлаш турли ичимликлар ва маиший кимёвий моддаларни қадоқлаш учун ишлатилади. Айни пайтда, қадоқнинг бу тури бошқа турдаги қадоқлар орасида етакчи ҳисобланади ва бир қанча афзалликларга эга: шиша билан ташқи ўхшашлик, герметик винт қопқоқ билан ёпиш имконияти, синмайдиган ва етарлича мустаҳкам материал. Инқироз даврида ҳам қадоқлаш саноати ўсишда давом этмоқда ва сўнгги йилларда компанияларнинг асосий инвестициялари ПЭТ билан боғлиқ.


Қуритиш тизими: Иссиқ ҳавони бир меьёрда тақсимлаб беради, юқори иссиқлик самарадорлиги, аниқ ҳарорат назорати, вақт ва ишчи кучи тежамкорлигини таъминлайди, ҳимоя тизимига эга, фойдаланиш осон, қулай ҳамда самарадор.

Таъминловчи: Мустақил филтрлаш қурилмаси, иш пайтида носозликларни бартараф этиш, шовқинни камайтириш тизими мавжуд, зангламайдиган пўлатдан ясалган, материаллар етишмаслиги ҳақида автоматик овоз хабарномаси мавжуд.

Қолип: Халқаро стандартлар асосида Швеция ва Германиядан келтирилган махсус мустаҳкам пластмас пўлатдан ясалган. Қолипнинг иссиқ каналлар конструкцияси такомиллаштирилган бўлиб, ҳарорат бир маромда тарқалиши таъминланган. Матрицанинг узоқ муддатга чидамлилиги 3 миллион мартага тенг. 

Совутиш минораси сув ва ҳаво оқими ёрдамида иссиқ ва совуқ ҳаво алмашинувини таъминлайди. 

Ускунага Европа ва Америкадан бутунлай янги дизайндаги юқори сифатли компрессорлар ва Италияда ишлаб чиқарилган шовқинсиз ҳамда энергия тежайдиган сув насоси ўрнатилган. Электрон ҳарорат бошқарувининг аниқлиги (+1 C) ҳамда назорат оралиғи + 3 (+3 (+5 (+) C)).

Тўлиқ пўлатдан ясалган ускунанинг тузилиши барқарор ва бардошли бўлиб, унинг механик хусусиятлари узоқ муддатли фойдаланиш учун майдаланган материалларга боғлиқ эмас. Двигател хавфсиз ва ишончли ҳимоя воситасига эга. Турли хил юмшоқ ва қаттиқ пластмассаларни осон майдалайди.

Аралаштирувчи пичоқ ва цилиндр корпуси мустаҳкам зангламайдиган пўлатдан тайёрланган. Аралаштириш тезлиги тез ва самарадорлиги юқори.

Қуйма углерод пўлатли корпус, соф мисдан ясалган қувурли насос ва ғалтакли двигатель, юқори сифатли подшипниклар насоснинг узоқ муддатга чидамлилигини таъминлайди. Бу товарни харид қилишда ҳар бир ишлаб чиқарувчи механик зичловчилар, иккита гардиш ва иккита герметик қистирмани қўшиб беради.

L-HM 46 эскиришга қарши гидравлик мой хусусиятлари: баррел 170 кг, гидравлик мой турли тестлар орқали насоснинг хизмат муддатини самарали узайтириши аниқланган. 

Термополаставтомат қолипи учун қисқич юқори сифатли 45 # пўлатдан тайёрланган.


  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуна учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 
  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур ускунани келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page