800 нафар фуқароларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам етказиб берилди

800 нафар фуқароларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам етказиб берилди

Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

     Қурбон ҳайити меҳр-мурувват, ўзаро оқибат, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва одамийлик, инсонпарварликдек хислатларни намоён этиш байрамидир. Байрам асли хурсандчилик ва шодумонлик айёмини билдирадиган тадбир саналади. Бошимизга синовли кунлар тушган бир пайтда бутун Ўзбекистон аҳли ушбу байрамни оила даврасида, эзгу тилак ва дуолар ила қайд қилишаётир. Хайр ва саховат амаллари ҳам айни шу кунларда кенг қулоч ёяди. Бошига кулфат тушганида ҳам бизнинг халқимиз кўмакка мўҳтож, эҳтиёжманд ватандошларни ҳар томонлама, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашган. Бунга куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган 6038-сонли “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам яққол мисол бўла олади. Фармонга мувофиқ, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 миллиард сўм маблағ ажратилди.

     Бундай инсонпарварлик меҳр-мурувватдан Сухлик ватандошларимизнинг ҳам баҳараманд бўлганликлари Президентимизни Сух туманига бўлган эътиборининг нишонасидир. Фармонга биноан, Сух туманига ҳам кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка мўҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш учун 400 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу ажратилган маблағ бугун секторлар кесимида бевосита секторлар раҳбарлари, мутасаддий идоралар вакиллари иштирокида рўйихати шакллантирилган фуқароларга тарқатиб берилди.

     Туманимизнинг биринчи сектори таркибига 6 та маҳалла – Ленбур, Девайрон, Тул, Соҳибкор, Қалъача, Ғазнов фуқаролар йиғинлари киради. Биринчи сектордаги барча маҳаллалар кесимида 187 нафар ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар рўйихатга олиниб, уларга 93 500 минг сўм маблағ тарқатиб берилди. Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмўсаев бевосита ушбу тадбирда иштирок этиб, Қалъача ва Ғазнов маҳаллаларида истиқомат қиладиган ижтимоий кўмакка мўҳтож фуқароларга бир марталик бериладиган моддий ёрдам маблағларини топширди.

     Туманнинг тўртта сектори кесимида жами бўлиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 800 нафар кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож, бооқувчисини йўқотган, якка ёлғиз фуқаролар ва ногиронларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари етказиб берилди. Моддий ёрдам пулини олган ҳар бир фуқаро берилаётган эътибор учун Президентмизга самимий миннатдорчилик билдириб, эзгу тилаклар ижобати учун дуога қўл очишди. Бундай хайрли амаллар саховатпеша инсонлар томонидан ҳам амалга оширилаётир.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page