80 бош қорамол ва 64 бош отларини ўғирлаган шахс

80 бош қорамол ва 64 бош отларини ўғирлаган шахс

Ички ишлар вазирлиги

Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 1 март куни Мирзачўл туманида яшовчи В.К. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, унда 2017 йил август ойидан 2019 йилгача бўлган вақт оралиғида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 80 бош қорамол ва 64 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Арнасой тумани Чўлқувар ҚФЙ Ш.Рашидов кўчасида яшовчи Ф.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page