8 ва 9 август кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракати тўхтатилади.

8 ва 9 август кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракати тўхтатилади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси.

Аввал хабар берилганидек, Бухоро вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоятда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракатига куннинг муайян вақтида, яъни эрталаб соат 7.00 дан 10.00 гача, кечки вақт соат 17.00 дан 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишига рухсат берилди.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида махсус комиссия талабларининг ижроси юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Унда йўл кира нархларни сунъий равишда оширишга йўл қўймаслик, белгиланган вақтлардан ташқари йўловчи ташиш билан шуғулланмаслик, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритиш бўйича ҳайдовчиларга тушунтиришлар бериб келинмоқда. 

Шунингдек, йўналишсиз таксиларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида белгиланган талаблари бажарилганлиги ҳолатлари ўрганилиб, ҳайдовчиларга қарор талаблари бўйича тушунтиришлар берилмоқда. Йўналишсиз такси сифатида фаолият юритишда сариқ рангда, олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисида ҳамда мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумотнома ва ҳисоблагич (таксометр) билан таъминланганлиги ҳам кўздан кечирилмоқда. 

Шу билан биргаликда, ҳайдовчиларга жорий йилнинг 8 ва 9 август кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш берилмоқда. Шу ўринда йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан Республика махсус комиссиясининг қарорига амал қилган ҳолда 8 ва 9 август кунлари ҳаракатланмасликларини ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини, автотранспорт корхоналари раҳбарларидан йўналишсиз таксиларнинг ушбу кунларда ҳаракатланмаслигини таъминлаш сўралади.



Report Page