8- март “Халқаро хотин-қизлар“байрами муборак бўлсин

8- март “Халқаро хотин-қизлар“байрами муборак бўлсин


Ассалому алайкум ҳурматли аёллар ва онажонлар 8- март “Халқаро хотин -қизлар“байрами муносабати билан мен ҳам тенгдошларим қатори сизларга ўзимнинг табрик сўзларимни йўлламоқчиман.

Мана шу байрам бутун дунё бўйлаб барча давлатларда  кенг миқёсда ўтказилиб  келинмоқда.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ўтказилган байрам тадбирларини мусофир юртда бўлсам ҳам университетнинг ижтимоий тармоқларида кўриб, устозлар ва ишчи ходим , фахрий меҳмонлар ҳамда талаба қизларнинг байрам кайфиятларини аьло даражада еканлигини гувоҳи бўлдим.

Шуни албатта таькидлаб ўтишим жоизки байрам тадбирида университетимиз ректори томонидан устозлар ва ишчи ходим ва фахрий меҳмонлар ҳамда талаба қизларга тагдим қилинган ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва есталик совғалари муборак бўлсин!

Қадрли юртимизнинг барча аёллари ва опа-сингилларим сизларни мана шу байрам билан чин юракдан ўзим ва Беларусия Республикасининг Витебск давлат “Ҳурмат белгиси“орденли Ветеринария медицинаси академияси ва  “Гродно“ давлат аграр университетида таьлим олаётган  барча Ўзбекистонлик йигитлар ва олийгоҳларнинг профессор ўқитувчилари, номидан ўқиш ва ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомиз “Жаннат оналар оёғи остидадур“ деб таькидлаб ўтганлари бежизга айтилмаган, ҳақиқатдан ҳам бу сўзнинг маъноси  бизни бу дунёга келтирган туғилган давримиздан ҳозирги давримизгача оқ ювиб оқ тараб  парваришлаб келган  зот онадир . Ҳамма оналар меҳрибон раҳмдил  ва ўз фарзанди учун жонини ҳам беришга тайёр  барча неьматларнинг ҳам енг сарасини сизга илинадиган  бу зот онажонларимиздир.

Инсон зотига берилган неьматлар кўп аммо унинг ичида ҳар бир инсоннинг ўз ота- онаси бўлиши бу улуғ неьмат шундай екан биз бу  неьматни борида қадрига етиб еьзозлаб ҳурматини жойига қўйишимиз бизнинг ҳам фарзимиз ҳам қарзимиздир.

Бахтимизга онажонларимиз соғ саломат бўлсинлар!

Ҳаётингиз давомида олдингизга мақсад қилиб олган барча орзуларингиз амалга ошиб,қалбингиз ҳамиша қувончга тўлиб, тошиб хонадонингиздан тинчлик файз барака аримасин!

Баҳорнинг байрами сизга аёллар,

Оилаларга сизлар берасиз безак.

Сиз ҳақингизда сурамиз ҳаёллар,

Сизлар билан ҳаёт гўзал келажак.


✍️ Ўзбекистон Республикаси ёш олимлар кенгаши ҳамда Республика Дўрмон ижодкорлар клуби аьзоси шоир ёш олим ва ветеринар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Беларусия Республикаси Витебск давлат Ҳурмат белгиси орденли Ветеринария медицинаси Академияси билан ҳамкорликдаги  қўшма факултетнинг 4-босқич 6-гурух талабаси

Камолиддинов Ғуломжон  Хайрулла ўғли.




🏛  АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Report Page