770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поезди 2022 йил 17 январдан бошлаб, “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни қатновини амалга оширади

770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поезди 2022 йил 17 январдан бошлаб, “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни қатновини амалга оширади

Qalb davosi (Admin)

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантиришга кенг имконият яратиш мақсадида, 2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сейшанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур замоанвий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

                                               “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Report Page