ОЙНАГА ИШЛОВ БЕРИШ УСКУНАЛАРИ

ОЙНАГА ИШЛОВ БЕРИШ УСКУНАЛАРИ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

Атрофимизни ўраб турган ва йиллар давомида хизмат қилаётган шиша маҳсулотларига эътибор берганмисиз? Шишанинг бошқа материаллардан энг муҳим афзаллиги унинг шаффофлигидир. Замонавий архитектура ҳозирги кунда атрофдаги табиатдан максимал табиий ёруғлик олишга интилмоқда. Ушбу параметрларга жавоб берадиган ягона материал бу ойна. Шунинг учун унинг навлари жуда кўп. Ойна рангли, суратли, нақшли, турли шаклли ҳамда қуёшга чидамли ва энергияни тежайдиган бўлиши мумкин. Ушбу маҳсулотга қурилиш ва жиҳозлаш соҳасида катта талаб бўлганлиги сабабли, Сизга энг янги технологияларни ўз ичига жамлаган ойнага ишлов бериш линиясини таклиф этамиз.


Ушбу ускуна ёрдамида турли қопламали шиша ойналар юқори тезликда ювилади ва қуритилади.

Ойна кесиш ускунасида энг илғор технологиялар жамланган бўлиб, унда юклаш, ойнани қабул қилиш, тўғридан-тўғри кесиш, шаклли кесиш, ҳаволи кесиш, масофадан бошқариш каби юкламаларни бажариш мумкин. 

Бу ускуна ёрдамида ойна пневматик мослама ёрдамида сиқилади ва бир вақтнинг ўзида ойнанинг икки томонига ишлов берилади. Бу ускуна бир томонламали оддий бурғулаш ускуналаридан хавфсизроқ ва сифатлироқ бўлиб, ойна синиш ҳолатларини олдини олиш имконини беради.

Қайта ишлов беришда шишани тоблаш, эгиш ва бошқа жараёнлардан ўтказишдан олдин уни албатта яна ювиш ва қуритиш лозим.
Ушбу ускуна горизонтал конструкцияга эга бўлиб, узатиш, ювиш, қуритиш ва тушириш бўлими, ҳаво иситиш корпуси ҳамда электр бошқарув блокидан иборат. Ускунанинг бутун ички рамаси юқори сифатли материаллардан тайёрланган, ювиш қисми пўлатдан ишланган. Резина валикларнинг диаметри 80 мм. Узатиш тезлиги рақамли дисплейда акс этади ва бошқарилади. 

Ушбу ускуна юқори тезлиги ва аниқлиги билан фарқланади.  Ундан фойдаланиш осон ва қулай.


Ойнани тоблаш печи юклаш, қиздириш, тоблаш ва чиқиш бўлимларидан ҳамда юқори босимли марказлашган вентелятор, ҳаво узатиш қувури, газ қувури, электр бошқарув шкафи, иш столи ва бошқа мосламалардан иборат.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ойна қалинлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:


Ускуна ёрдамида ойна, тош ва кварц маҳсулотларига пармалаш, фрезерлаш, силлиқлаш, сайқаллаш, нақш тушириш, ёзиш ва ўйиш ишлари олиб борилади.

Автоматлашган қум пуркагич ускунаси тозалаш учун 3 та автоматик ва 1 та қўл пистолети билан жиҳозланган. 5-50 мм даги текис ойналарга ишлов бериш учун мўлжалланган. Юқори самарадор ва фойдаланиш учун осон ускуна.

Максимал юк кўтариш оғирлиги 200кг. 400кг. 600 кг 800 кг (хавфсизлик омили 4,0). Барқарор, қулай, самарали, осон ва тез ишлаш тизими. Қўл ёрдамида 360°га айлантириш ва 90° қия ҳолатда ушлаб туриш мумкин.



ҒИЛДИРАКЛАР ЖОЙЛАШУВИ:





  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуна учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 
  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур ускунани келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Report Page