ПЭТ ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЛИНИЯСИ

ПЭТ ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЛИНИЯСИ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

Ушбу линия Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг иш жараёни қуйидагича:

Сараланган хом ашё конвеер орқали майдалаш ва бирламчи ювиш учун дробилкага узатилади. Бирламчи майдалаш жараёнида ювиш ва ишқаланиш натижасида қум каби механик аралашмалар олиб ташланади. Механик аралашмалардан тозалаш қайта ишлаш жараёнида кейинги ускуналарни ейилишидан ҳимоя қилади.

1.      Майдаланган хом-ашё ваннага узатилади ва кирдан тозаланади. Ваннада енгил материаллар сув устида ва ПЭТ, ПВХ каби материаллар сув тубига чўкиши орқали ажратиб олинади.

2.      Бирламчи ювиш жараёнидан сўнг ПЭТ бўлакчалар чиғириқли ювиш ускунасига ўтказилади. Полимер маҳсулотларидан нам ва юмшатилган қоғозни ажратиб олиш учун тез ҳаракатланувчи шнекдан ўтказилади. Сўнг иссиқ ювиш жараёнида 85Сгача қиздирилган тозалаш эритмаси елим ва ёғ қатламларидан тозалайди.

3.      Иссиқ сувда ювилган ва горизонтал центрифугада суви сиқиб чиқарилган хом-ашё иккинчи чиғириқли ювиш ускунасига ўтказилади. У ерда тозалаш учун ишлатилган эритмалар ва ажралиб чиққан этикеткалар ювилиб кетади.

4.      Тозаланган ПЭТ горизонтал центрифугада сувсизлантирилади.

5.      Қуритиш мажмуасида хом ашё 3% дан кўп бўлмаган намликкача қуритилади. Сўнг пневмотранспорт ёрдамида, ПЭТ бўлакчалар ҳаво сепараторига узатилади ва у ерда якуний тозалаш жараёнидан ўтказилади.

6.      Сепарация ва тозалашдан сўнг хом ашё тараларга ажратилади. Шундай қилиб ушбу линия бир соатда 500 кг ПЭТ чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга.



Хом ашёни майдалагич, гранулятор ва ҳоказоларга бир хилда юклаш учун ишлатилади.


Пленка, тўқув материаллари, ПЭТ идишлар ва канистрларни майдалаш учун идеал дробилка. Пичоқларнинг V шаклидаги конструкцияси катта бўлакларни ушлаб қолади. Дробилки самарали ювиш шнеки билан жиҳозланган.


Вазифаси: ускунадан тушган сувни чиқиндидан тозалаш.

Таснифи: идиш сиғими 0,48 м3, фильтр ва сув чиқариш трубалари билан жиҳозланган.


Вазифаси: майдаланган полимер маҳсулотларни ювиш ва кирини ажратиб олиш.

Таснифи: хом ашёни юклаш зонаси, ванна тубидан ўтган шнек, чўкинди материалларни чиқариб олиш шнеки ва сув устида қолган материалларни чиқариб олиш учун лоток.


Вазифаси: ювиш, сепарация, ва хом ашёдан намликни ажратиб олиш.

Таснифи: сув узатгичли қия камерали айланувчи ротор.


Суюқ иситиш ёқилғисининг истеъмоли: 9 л/мин;

Суюқликни максимал иситиш ҳарорати: 90С;

Максимал ишлаб чиқариш қуввати: 600 кг/с (қайта ишланган хом ашёга боғлиқ).


Таснифи: горизонтал ҳолатдаги айланувчи шнекли вал.

Ишлаш жараёни: хом ашё юклаш зонасидан айланувчи ротор орқали центрифуга каналидан чиқиш қисмига ўтади. Айланишнинг юқори тезлиги туфайли материалларни намликдан ва қўшимчалардан якуний ажратиш амалга оширилади.


Вазифаси: хом ашёни қувур ва шланглар орқали ҳаво оқими ёрдамида етказиб бериш.

Афзалликлари: содда конструкция, хом ашё йўқотишларини камайтириш.


Вазифаси: майдаланган полимер маҳсулотларни ювиш ва кирини ажратиб олиш.

Таснифи: хом ашёни юклаш зонаси, ванна тубидан ўтган шнек, чўкинди материалларни чиқариб олиш шнеки ва сув устида қолган материалларни чиқариб олиш учун лоток.


Таснифи: горизонтал ҳолатдаги айланувчи шнекли вал.

Ишлаш жараёни: хом ашё юклаш зонасидан айланувчи ротор орқали центрифуга каналидан чиқиш қисмига ўтади. Айланишнинг юқори тезлиги туфайли материалларни намликдан ва қўшимчалардан якуний ажратиш амалга оширилади.


Вазифаси: хом ашёни қувур ва шланглар орқали ҳаво оқими ёрдамида етказиб бериш.

Афзалликлари: содда конструкция, хом ашё йўқотишларини камайтириш.






  • Ускуна учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда!