72 ва 148 сонли йўналиш автобуси ҳайдовчилари ўртасидаги ким ўзарга ҳаракатланиш юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

72 ва 148 сонли йўналиш автобуси ҳайдовчилари ўртасидаги ким ўзарга ҳаракатланиш юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ


Ижтимоий тармоқларда 72 ҳамда 148 сонли автобус йўналиши ҳайдовчиларининг ким ўзарга ҳаракатланиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур ҳолатни тезкорликда ўрганиб чиқган ҳолда қуйидагиларни маълум қилади.

        2020 йилнинг 4 декабрь куни соат 07:40 ларда “2-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Ф.Мирсаидов 72-сонли йўналишда “Мерседес-Бенц Low Floor” русумли автобусни, “5-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Д.Дўсматов 148-йўналишда “Исузу” русумли автобусни Махтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ким ўзарга ҳаракат қилган ва “Ашхобод сайлгоҳи” бекатида тўқнашув содир этган.

        Ўз навбатида, мазкур ҳайдовчилар йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатланиб, қоидабузарликка йўл қўйиши оқибатида ЙТҲ содир бўлганлиги учун улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


                Ҳурматли ҳайдовчилар, бу каби қоидабузарликни содир этишдан аввал, сиз бошқараётган автобусингизда бир неча бошқа оиланинг отаси, онаси ёки фарзандлари борлигини ёдингиздан чиқарманг. Ўзингиз билмаган ҳолда ўзганинг ҳаётига хавф солманг. Огоҳ бўлинг.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Мазкур ҳодиса юзасидан ҳар иккала автосарой ҲХБ бошлиқлари жойига чиқилди ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу баённомага кўра Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 134-моддасига асосан ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

Ююқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, дарҳол 1062 ишонч телефонларига ёки Автобус саройи маъмуриятига ҳабар беришингизни сўраб қоламиз.


"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати


Report Page