7 мингга яқин педагог-кадрни янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ишга қабул қилиш режалаштирилмоқда

7 мингга яқин педагог-кадрни янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ишга қабул қилиш режалаштирилмоқда

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Президент таълим муассасалари агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаев, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази бош мутахассиси Шоира Назарова, Ўқув жараёнини методик таъминлашни такомиллаштириш бўлими бош мутахассиси Дилшода Норбоева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 2022 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон асосида 193 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади. Шундан 168 таси 2022-2023 ўқув йилида ўз фаолиятини бошламоқда.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга педагог-кадрларни саралаб олиш мақсадида Агентлик томонидан танлов эълон қилинган.

Ўқитувчилар 3 босқичли саралаш асосида (ҳужжатлар қабули, тест ва суҳбат) ишга қабул қилинади. 1-босқич — ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 20 апрелидан 20 майига қадар job.piima.uz сайти орқали онлайн амалга оширилган бўлиб, жами қабул қилинган ҳужжатлар сони 32 476 тани ташкил этди.

Танловнинг иккинчи босқичи, яъни тест имтиҳонлари жорий йилнинг 11 июнь санасидан бошланиши режалаштирилган. Унда ҳар бир номзодга ўзи танлаган фан доирасида тест саволлари берилади.

Иккинчи босқичга ўтган ўқитувчиларнинг телефон рақамига ҳамда электрон почта манзилига имтиҳон ўтадиган сана, манзил ва вақти ҳақидаги маълумотлар ҳаволаси юборилади.

Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг test.tdi.uz сайти орқали белгиланган таълим муассасасида онлайн бўлиб ўтади.

Танлов натижаларига кўра жами 7 мингга яқин педагог-кадрларнинг янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ишга қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган бўлиб, улар янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланишади.

Танловнинг 2-босқичидан мувафаққиятли ўтган педагог-кадрларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ҳудудларда семинар-тренинглар олиб борилади.  Ҳудудларда ушбу жараёнлар учун тренерлар тайёрланмоқда.

Семинар-тренинглар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази мутахассислари томонидан ташкил этилган. Ундан кўзланган мақсад янги ташкил этилаётган мактабларга XXI аср талабларига жавоб берувчи ҳамда STEAM фанларни ўқитиш методикаси бўйича ўқитувчиларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Report Page