7 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ЭТИЛДИ

7 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ЭТИЛДИ

Axborot xizmati

 Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини таъминлашда Пробация хизматининг асосий вазифаси сифатида жазо муқаррарлигини таъминлаш баробарида, назоратга олинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришдан иборатдир.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ Пробация хизматида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ижтимоий мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 43 нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари, муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.  

Жумладан, жорий йилнинг 9 август куни “Гўзалкент” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида ҳам жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Пробация хизмати ҳисобида турган 7 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.  

Бироқ, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қастдан бўйин товлаб юрган шахслар ҳам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахслар орасидан бир нафарини ўталмай қолган жазо муддати, жазонинг оғирроқ турига, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 

Шунингдек, суд якунида жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаков йиғилиш қатнашчиларига “Сайлов тўғрисида қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ва унинг асослари, субъектлари белгилари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида ва Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунлари мазмун мохияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.  

 Шу куни яна Каттақўрғон шаҳар Пробация гуруҳи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Ишга марҳамат” тадбирига жалб қилинган 20 нафардан зиёд назоратдаги шахслар ва ёшларнинг 2 нафари иш билан таъминланди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page